Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода 7 ой давомида умуман ЙТҲ содир бўлмаган туман номи маълум қилинди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода 7 ой давомида умуман ЙТҲ содир бўлмаган туман номи маълум қилинди
Бухоро

Бухорода 7 ой давомида умуман ЙТҲ содир бўлмаган туман номи маълум қилинди

29.08.2020 127
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилоятининг Когон туманида 2020 йилнинг ўтган 7 ойи давомида ЙТҲлар содир бўлмаганлиги сабабли ушбу туман хавфсиз ҳудудлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастури хабар берди.

Хабарга кўра, туманда умуман ЙТҲ содир бўлмаганига соҳа ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар сабаб қилиб кўрсатилган. Туман ҳудудидан ўтувчи халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган хавфли участкаларга тезликни ошириш ва чарчоқ оқибатларини акс эттирувчи 2×3 метрдаги ҳайдовчиларни огоҳликка чорловчи махсус паннолар ўрнатилган. Шунингдек, A-380 автомобиль йўлининг хавфли участкасига 30 та симёғоч, 10 та фоторадар макети ўрнатилиб чиқилиши натижасида ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг тезлиги сезиларли пасайганлиги кузатилган.

Бундан ташқари йўл-патруль хизмати отрядининг 2 та ҳаракатдаги мобил экипажлари ушбу йўлда кечаю кундуз онлайн тарзда ишловчи фоторадарлар билан хизматга жалб этилиши ташкиллаштирилган.

Шунингдек, қўшимча равишда 2 та кўчма фоторадар макети тайёрланиб, мобил экипажлар томонидан хизмат вақтида фойдаланишлари йўлга қўйилган. Туман марказидаги кўчалар ва йўлларга ёритиш чироқлари ўрнатилиб, тунги вақтларда ёритилиши тўлиқ таъминланган. Туман марказидаги аҳоли гавжум бўлган пиёдалар ўтиш жойида сунъий нотекислик ташкил этилган.

Таҳлилларга кўра, ЙТҲларининг асосий қисми етарлича тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчилар томонидан содир этилаётганлиги аниқланиб, вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда туманнинг 9-мактабида махсус йўл ҳаракати қоидалари синфхонаси ташкил қилинган. Таълим муассасалари қаршисида ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш мақсадида 20 та пиёдалар ўтиш жойларида болалар макетлари ўрнатилган.

Шерзод Камалов 29.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Бухоро
БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Бухоро
Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди
Бухоро
1 сентябрдан ҳужжатлари талабга жавоб бермайдиган автомобилларга газ қуйилмайди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?

01.07.2026 55
Бухоро

БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

30.06.2026 15
Бухоро

Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди

29.06.2026 190
Бухоро

1 сентябрдан ҳужжатлари талабга жавоб бермайдиган автомобилларга газ қуйилмайди

24.06.2026 28

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?