Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг ҳокимлик жамоаларига мурожаати
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг ҳокимлик жамоаларига мурожаати
Бухоро

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг ҳокимлик жамоаларига мурожаати

10.10.2022 231
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Мамлакатимизда давлат ва жамият бошқарувининг турли соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш борасида кескин ва муросасиз кураш олиб боришга жиддий киришилди.

Шунга қарамай, мазкур иллат давлатнинг айрим соҳаларида учраётганлиги мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда.

Коррупция нафақат мамлакатга моддий йўқотиш олиб келади, балки тадбиркорлик ривожига, қонун устуворлигини таъминлашга тўсқинлик қилади, жамиятда ижтимоий кескинликни, ҳокимиятга ишончсизликни, ҳалокатли оғир оқибатлар келтириб чиқаради.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат тизимини ичидан емирадиган, ижтимоий барқарорлик кушандаси бўлган коррупция балосига қарши, бюрократиянинг ҳар қандай кўринишларига, одамларни менсимаслик, маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак”, дея алоҳида таъкидлаганлари ҳам унинг нақадар хавфли иллат эканлигини кўрсатади.

Коррупция ва порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб келади. Мамлакатимиз мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги, юртнинг ривожи ва гуллаб яшнашини, обод бўлишини истаган ҳар бир фуқаро пора олиш ва бериш, пора олиш ва беришда воситачилик қилиш иллатидан халос бўлиши, бир сўз билан айтганда, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланиши керакдир.

Бугунги кунда айрим давлат хизматчилари ўз манфаатларини кўзлаб, жумладан, кредит олишда, бюджет маблағларини тақсимлашда, минг афсуски, ноқонуний ишларга аралашиб қолаётганликларини гувоҳи бўлаяпмиз. Халқимиз “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади” деб бежиз айтмаган. Содир этилган ҳар қандай коррупциявий жиноят сирлигича қолмайди, албатта ошкор бўлади ва қонуний жазосини олади.

Шунинг учун мен сизларни огоҳлантириб ўтмоқчиман, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир, буни ҳар бир давлат хизматчиси вужуди билан ҳис қилиши, кўз олдига ота-онаси, фарзандлари ва ака-сингилларини келтиришлари керак.

Давлат хизматчиси – бу оддий ходим эмас, у давлат топшириғи ва манфаатлари бўйича унинг номидан ҳаракат қилувчи инсондир. Шунинг учун давлат хизматчиси деган юксак ҳамда шарафли номга доғ туширмаслик учун энг аввало ҳалол бўлишимиз, олдимизга қўйилган вазифаларни виждонан, ватанпарварлик туйғусини тўлиқ ҳис этган ҳолда меҳнат қилишимиз лозим бўлади.

Иш фаолиятимизда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш, халқимизга ҳалол ва садоқат билан хизмат қилишни асосий бурчимиз ва вазифамиз деб, билайлик.

Фаолиятимизни қайтадан холис таҳлил қилиб, маҳаллий ижро ҳокимияти олдига қўйилган устувор вазифаларни шахсий манфаатимиздан устун қўйган ҳолда сидқидилдан бажаришга барча куч ва салоҳиятимизни сафарбар этайлик.

Давлат хизматчисининг энг аввало юраги, виждони ва қўли тоза, кўнгли очиқ, ақл ва заковат соҳиби бўлса, у албатта эл-юрт ишончини, меҳрини ва эътиборини қозона олади.

Шундай экан, гўзал ва бетакрор юртимизнинг бугунги ва эртанги куни, ёруғ келажаги учун авваламбор ўзимиз масъул эканлигимизни унутмайлик!

Давлатимиз раҳбари томонидан “Тараққиёт стратегияси”да белгилаб берилган мақсадлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар олдига қўйилган вазифа ва топшириқлар ижросини сўзсиз ва оғишмай бажарилишини таъминлайлик!

Келинглар, биргаликда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борайлик!

ХЕШТЕГ: #вилояти ҳокими, #мурожаат
Шерзод Камалов 10.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?