Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро шаҳридаги 71-боғчада болаларга берилиши керак бўлган 75 кг балиқ ўрнига 20 кг балиқ берилган, 12 кг пиширилган гўшт ва 4 кг балиқ махсулоти ошпазлар хонасида яширилгани аниқланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро шаҳридаги 71-боғчада болаларга берилиши керак бўлган 75 кг балиқ ўрнига 20 кг балиқ берилган, 12 кг пиширилган гўшт ва 4 кг балиқ махсулоти ошпазлар хонасида яширилгани аниқланди
Бухоро

Бухоро шаҳридаги 71-боғчада болаларга берилиши керак бўлган 75 кг балиқ ўрнига 20 кг балиқ берилган, 12 кг пиширилган гўшт ва 4 кг балиқ махсулоти ошпазлар хонасида яширилгани аниқланди

26.01.2024 1.3k
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотларига ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу хақида Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Ўрганиш давомида Бухоро шаҳридаги 71-давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишиш жараёнида нохуш ҳолатга дуч келинди.  

Ташкилотда болаларни соғлом овқатлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш ҳолати кўздан кечирилганда, тарбияланувчиларга берилиши керак бўлган 12 килограмм пиширилган гўшт ва 4 килограмм балиқ маҳсулоти ошпазлар ювиниш хонасидаги ваннада яшириб қўйилганлиги аниқланди. Бундан ташқари таомномада тушлик учун ажратилган 75 килограмм ўрнига атиги 20 килограмм балиқ маҳсулоти тайёрланаётганлиги маълум бўлди. Ошпазларнинг шахсий буюмлари сақланадиган шкаф ва ташкилотнинг бўш турган хонасидан ҳам яшириб қўйилган озиқ-овқат маҳсулотлари топилган.

Мазкур ҳолатга на боғча мудираси, на хўжалик ишлари мудири, на ҳамшира ва на ошпаз  тайинли изоҳ бера олишган. “Хабарим йўқ” деб қўя қолишган. Бироқ, ҳар бир ножўя ҳатти-ҳаракат, ноқонуний йўриқнинг сўрови, жавобгарлиги бор. 

Айни пайтда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолатни юзага келтирган сабаблар ва айбдорлар аниқланиб, уларга нисбатан қатъий жазо чораси кўрилади.

Шерзод Камалов 26.01.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро
Бухорода техник ходимлар мукофотланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 33
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 60

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 44
Бухоро

Бухорода техник ходимлар мукофотланади

08.10.2025 53

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?