Бухоро давлат университети Жисмоний маданият факультети томонидан 2022 йил 29 апрель куни “Ҳозирги тараққиёт босқичида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ташкил қилишнинг истиқболлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро миқиёсидаги илмий анжуман ўтказилди. Ушбу анжуманда республикадаги олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчилари билан биргаликда хорижий давлатлардан, яъни Россия Федерасияси, Исроил давлати, Украина ва Германия давлатлари олий таълим муассасаларининг ҳам шу соҳада бўйича 30 дан ортиқ олимлари иштирок этишди.
Анжуманни Жисмоний маданият факультети декани Б.Б.Маъмуров бошлаб, кириш сўзи билан очиб бериш учун сўзни Бухоро давлат университети ректори О.Х.Хамидовга берди. Шундан сўнг сўз Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Ш.Ш.Махмудовга берилди. Анжуман йиғилиши давомида хорижий давлатлардан видеоёзув орқали кирган профессорлардан: Россия давлат жисмоний тарбия университети профессори Шиян Виктор Владимирович, Исроилнинг Тел-Авив шаҳридан халқаро тоифадаги ҳакам Барахай Юхананов, Украина жисмоний тарбия ва спорт миллий университети профессори Коробейников Георгий Валеревич, Украинанинг Тараса Шевченко номидаги Кременеск минтақавий гуманитар педагогика кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори, халқаро тоифадаги ҳакама Бесносюк Александр Алексеевичга, Россия транспорт университетининг профессори, фалсафа фанлар доктори Каргин Николай Николаевичга, Россия Федерасиясининг альтай давлат педегогика университетининг педагогика фанлари номзоди Губарева Наталя Владимировнага, Россиянинг Свердловск вилоятидаги Спортча кураш федерацияси президенти профессор, педагогика фанлари доктори Новаковский Сергей Викторовичга, Ўзбекистон давлат жисмоний маданият ва спорт университети профессори, педагогика фанлари доктори Керимов Фикрат Азизовичлар сўзга чиқиб жисмоний тарбия ва спортни замонавий усулда ёндашиб ёшларни спорт соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш йўллари тўғрисида ўз фикрларни билдиришди.
Бундан ташқари ушбу анжумандан кўзланган мақсад БухДУ Жисмоний маданият факультети ва хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан меморандум имзоланишидир. Пленар йиғилишдан сўнг анжуман шўбалар ўз ишини белгиланган тартибда давом эттирди.
Рустам Раҳимбоев,
БухДУ Жисмоний маданият факультети талабаси