Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро давлат университетида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро давлат университетида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди
Бухоро

Бухоро давлат университетида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди

21.06.2024 205
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро давлат университетида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ҳам ушбу тадбирларнинг амалий жараёни бўлди.

Ташкил этилган учрашувда Бухоро давлат университетида таҳсил олаётган иқтидорли ёшлар (номдор стипендия совриндорлари, Зулфия номидаги мукофот совриндорлари, илм- фан соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритаётган), юриспруденсия таълим йўналиши 1-ва 2-босқич талабалари, ёшлар етакчилари, раҳбар-ходимлар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

Тадбирни университет ректори Обиджон Хамидов очиб, бугунги кунда олийгоҳда 10 та факултет, 39 та кафедра, 85 та бакалавриат йўналиши ва 42 та магистратура мутахассислиги мавжудлиги ҳамда 21 676 нафар (бакалавриат кундузги 11 533 нафар, кечки 1 209 нафар сиртқи 8 134 нафар, масофавий 209 нафар, магистратура 591 нафар, қўшма таълим дастури бўйича 223 нафар) талаба таҳсил олиши ҳақида маълумот берди. Талабаларнинг 3426 нафари грант, 18 250 нафари тўлов контракт асосида таҳсил олаётганини айтилди. Жорий ўқув йилида университетда 803 нафар профессор-ўқитувчилар шундан: 70 нафар фан доктори,  348 нафари фан номзоди, илмий салоҳият 53 фоизни ташкил этиши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, БухДУда 30 ёшгача бўлган ёшлар баланси шакллантирилган бўлиб, улар сони 17887 нафар бўлиб, шундан 10279 нафари хотин-қизлар, 57,5% ташкил этиши маълум қилинди.

Вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Улуғбек Хамдамов талаба-ёшларга мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида Қонун, Фармон, қарор ва барча меъёрий хужжатлар ва кенг кўламли амалий ислоҳотлар мазмун моҳиятини айтиб ўтишди. Бугунги кунда ёшларни эришаётган натижалари эътироф этилди. Ёшлар ўртасида юзага келаётган айрим кўнгилсиз ҳолатлар яъни ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик каби иллатлар ва унинг оқибатлари ҳаётий мисоллар келтириб қораланди.

Шундан сўнг, талаба-ёшларнинг прокурор ва прокуратура тизими билан ҳамкорлик борасида, сифатли таълим олиш, турли танловлар, мулоқотлар, мастер класслар, ўқув амалиётлар  ташкил этиш каби қатор масалалар илгари сурилди. Ёшларни ўз таълим йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида вилоят прокурори ва бўлим прокурорларининг кунлик иш жараёнини англаш мақсадида “Прокурорнинг бир куни” лойиҳаси доирасида прокурор билан бир кун барча жараёнларда бирга иштирок этиш таклифи ҳам ёшлар томонидан илгари сурилди.

Шунингдек, учрашув давомида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини чуқур англаб, яратиб берилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда 2023/2024-ўқув йилида университетдаги фанларни аъло баҳоларда ўзлаштириб, тенгдошларига намунали билими, хулқи, одоби, маданияти билан ўрнак бўлиб келаётганлиги учун вилоят прокурори томонидан ташаккурнома топширилди. Мулоқот жараёнларида фаол қатнашган ёшларга китоблар тўплами совға тариқасида топширилди.

Учрашувдан сўнг вилоят прокурори ёшларни сифатли таълим олиши учун яратилган шароитлар жумладан, ўқув аудиториялари, регистрар офис, спорт заллари, талабалар турар жойлари, коворкинг маркази, Психологик ва социологик тадқиқотлар маркази, юридик клиника, АРМ-кутубхона, робототехника маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Шерзод Камалов 21.06.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 42

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 19

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 489

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?