Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро давлат университети ҳамда ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда Дуал таълим ривожига алоҳида эътибор қаратиляпти
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро давлат университети ҳамда ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда Дуал таълим ривожига алоҳида эътибор қаратиляпти
Бухоро

Бухоро давлат университети ҳамда ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда Дуал таълим ривожига алоҳида эътибор қаратиляпти

05.03.2023 352
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Куни кеча Табиий фанлар факультети декани Э.Д.Ниёзов бошчилигида факультетда таҳсил олаётган кимё таълим йўналиши 4-курс 2-1 КИМ-19, 2-2 КИМ-19 гуруҳи талабалари учун «Бўёқлар кимёси» фанидан назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда Дуал таълимни ривожлантириш мақсадида Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги «Парвоз Хумо Равнақ Транс» МЧЖ га тегишли «ҲАЖ ТEХ гроуп»  тўқимачилик корхонасида амалий машғулотларни ўтиш учун ташриф буюрдилар.
Дуал таълимда назарий қисм ОТМ да амалий қисм эса ишлаб чиқариш корхонасида амалга оширилади. Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги «Парвоз Хумо Равнақ Транс» МЧЖ 2018 йилдан фаолиятини кенгайтирган ҳолда енгил саноат тармоғига сармоя тиккан кўп тармоқли корхона ҳисобланади. Корхона тўқимачилик, ундан сўнг тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириб келмоқда.


Бугунги кунда Бухоро вилоятидан жами 11 та пахтани қайта ишлаш бўйича кластерлар фаолият олиб бормоқда. Ушбу жараёнларда калава ипларни охорлаш, матони бўяш ва гул босиш ва жараёнда ҳосил бўладиган оқава сувларни тозалаш учун тажрибали кимёгарлар талаб қилинади.
Кимё таълим йўналиши талабаларига «Бўёқлар кимёси» фани танлов фани сифатида ўқитилади. Ушбу фаннинг маъруза ва амалий машғулот дарсларини талабаларга Умумий ва ноорганик кимё кафедраси доценти Қ.А.Равшанов олиб борадилар. Умумий ноорганик кимё кафедраси профессори М.Р.Амонов ҳамда доцент Қ.А.Равшанов раҳбарликларида тўқимачилик корхоналари муаммоларига қаратилган бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Даставвал талабалар корхонанинг ишга туширилиш тарихи, бугунги кунда ишлаб келаётган мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёж, корхонадаги айни пайтдаги вакант иш ўринлари, хорижий ҳамкорлар ҳамда меҳнат муҳофазаси билан таништирилди.

Сўнгра талабалар корхонадаги матоларни бўяш ва гул босиш жараёни учун зарур бўладиган бўёқ тайёрлаш лабораторияси билан таништирилди. Ундан сўнг матони бўяш ва гул босиш жараёнида ишлатиладиган кимёвий препаратлар сақланадиган омбор билан танишиб чиқдилар. Кейинги манзил матони бўяш ва гул босиш машиналарининг ишлаш жараёни билан бевосита танишилди. Албатта матоларни бўяш ва гул босиш жараёнида оқава сувларни ҳосил бўлиши экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Корхонада ушбу муаммо ҳам етарлича бартараф этилган бўлиб, талабалар бу жараённи ҳам ўз кўзлари билан кўриб ўрганишди.

ХЕШТЕГ: #БухДУ, #Бухоро
Шерзод Камалов 05.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 73

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?