Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро давлат педагогика институтининг кўнгилли талабалари йўлларда фуқаролар хавфсизлигини таъминламоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро давлат педагогика институтининг кўнгилли талабалари йўлларда фуқаролар хавфсизлигини таъминламоқда
Бухоро

Бухоро давлат педагогика институтининг кўнгилли талабалари йўлларда фуқаролар хавфсизлигини таъминламоқда

10.03.2024 142
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Йўлларда сергак юриш ва йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш инсон учун муҳим мезон саналади. Гоҳ шошиб, гоҳида турли ўй-хаёллар туфайли инсон шу оддий мезонни унутади ё унга масъулиятсизлик билан қарайди.
Мана шундай вақтларда фуқароларга кўмак сифатида Бухоро давлат педагогика институти талабалари ташаббуси билан пиёдалар ўтиш жойларида навбатчилик ташкил этилди. Бу йўллардан ўтувчиларнинг ҳушёрлигини оширишга хизмат қилмоқда. 


– Пиёдалар ўтиш жойларида навбатчилик ташкил қилганмиз. Бу каби ишлар фаолиятимиз учун амалиёт вазифасини ҳам ўтамоқда, – дейди институт Ҳарбий таълим факультети талабаси Дилшод Сатторов. – Шаҳримиз аҳолисининг хавфсизлигини таъминлашда бироз ҳиссамиз қўшилаётганидан мамнунмиз. Халқимиз осойишталиги йўлида доимо хизмат қилишга тайёрмиз.  
Дарҳақиқат, талабаларнинг мазкур ташаббуси йўлдан ўтаётган ҳар бир инсоннинг хавфсизлиги учун муҳим. Айниқса, турли об-ҳавода ёши улуғ инсонлар ёки ёш болаларга бу каби хайрли ишлар инсонийлик белгиси.
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олади. 
Керакли билимга эга ва махсус кийимдаги кўнгилли талабалар факультет биноси ҳамда институтнинг бир қатор факультетлари биноси ёнидаги пиёдалар ўтиш жойларида навбатчилик қилмоқда.  
Бу хайрли ишлар йўловчиларнинг хавфсизлиги учун доимий равишда давом этади.

Шерзод Камалов 10.03.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 235
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?