Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди
Бухоро

Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди

11.07.2024 299
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2024 йил 3 июлдаги  қарорига асосан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

Электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Face-ID) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилади;

Қурилиши тугалланмаган объектга бирламчи кадастр паспортини шакллантиришда вафот этган шахснинг яқин қариндошларига унинг номидан мурожаат қилиш тартиблари белгиланди;

Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.

Бунда, йўлланма расмийлаштирилганда фуқароларга тасдиқ кодга эга хабарнома юбориш ва шу тасдиқ код асосида бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинади.

Фуқароларга йўлланма олиш учун берилган сўровномадаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириш имконияти яратилди.

Болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади.

Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати билан мувофиқлаштирилди ва автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати 10 кун этиб белгиланди.

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатнома беришда аризани кўриб чиқиш муддати 8 иш кунидан 2 иш кунига камайтирилди.

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштиришда мулкдорнинг Мажбурий ижро бюроси базасида қарздорлигини текшириш ахборот тизимлари орқали автоматик равишда амалга оширилиши белгиланди.

Фуқароларга Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятига лицензия олиш жараёнида ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматидан композит усулда фойдаланиш имконияти яратилди.

Шерзод Камалов 11.07.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди
Бухоро
Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди

27.10.2025 539
Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 68
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 78

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 54

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?