Н.Шомуродова ўзи севган инсон билан турмуш қуриб, фарзандли бўлди, бироқ оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғининг уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлди.
Фарзандини олиб кетолмагач, Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судига мурожаат қилди ва суд болани она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирди.
Болани олиш ва уни бошқа шахсга бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорини мажбурий тартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийлик органи ва бола тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.
Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 04.07.2022 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар Б.Чўлиевдан, 2020 йилда туғилган Ш.Болтаевни онаси Н.Шомуродова тарбиясига олиб бериш тўғрисида ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан тумани бўлими иш юритувига 05.07.2022 йилда келиб тушди ва бўлим давлат ижрочиси Э.Жўраев томондан белгиланган тартибда дарҳол ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида тегишли органлар вакиллари ва холислар иштирокида вояга етмаган бола онаси Н.Шомуродова тарбиясига олиб берилиб, ижро иши амалда тамомланди.
Бола онаси тарбиясига қайтарилди
Фикр билдириш
Фикр билдириш