Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Асосий мақсад – инсон қадрини улуғлаш
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Асосий мақсад – инсон қадрини улуғлаш
Бухоро

Асосий мақсад – инсон қадрини улуғлаш

13.02.2025 123
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Сўнгги йилларда давлат раҳбарининг бевосита ташаббуси билан республикамизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар давомида, суд-ҳуқуқ тизими ҳам қайта кўриб чиқилмоқда.
Хусусан, Бюро фаолиятини янада такомиллаштириш, иш самарадорлигини ошириш ҳамда холислик ва қонунийликни таъминлаш мақсадида 24.11.2020 йилда давлат раҳбари томонидан бу борадагиПФ-6118-сонли Фармон қабул қилинди.
Мазкур Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ўтган 2024 йилда муайян ишлар амалга оширилди.
Асосий эътибор, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш, меҳнат ва ижро интизомини мустаҳкамлашга қаратилди.
Хусусан, 7,0 трлн. сўмлик 471 785 та ҳужжатлар иш юритувга қабул қилинди. Шундан 4,5 трлн. сўмлиги тамомланиб, амалда 2,3 трлн. сўм ундирилди.
Аҳолининг ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 56,2 млрд. сўм (2023 йилда 47,0 млрд. сўм) ўтказилди.
Иш юритувдаги маҳаллий ҳокимликлардан компенсация ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини тўлиқ ва сифатли таъминлашда вилоят ҳудудий Кенгаши имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланилди.
Фуқаролар ва юридик шахсларни бузилган уй жойлари,иморатлар, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иншоотлар учун маҳаллий ҳокимликлардан компенсация ундириш билан боғлиқ 157 та ижро ҳужжатлари бўйича 21,3 млрд. сўм ундириб берилди.
Бюро фаолиятида алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлар муҳим йўналишларидан ҳисобланди. Ижро ҳаракатлар фарзандлар вояга етгунга қадар давом этади ва қарздорнинг моддий аҳволидан қатъий назар алимент тўловлари ойма-ой тўланиши лозим. Бу эса доимий назоратни талаб қилади.
Ҳозирда,иш юритувда бўлган 16 369 та ижро ҳужжатлари бўйича 3 613 нафар қарздорлар доимий иш ўрнига эга эмас.
Ишсиз алимент тўловчиларни иш билан таъминлаш орқали алимент қарздорликларни бартараф этиш мақсадида, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида қарздорларнинг 4 374 нафари ишга жойлаштирилди.
Шунингдек, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари орқали қилинган тарғибот ва тушунтиришлар натижасида 3 860 та ижро ҳужжатлар бўйича оилалар яраштирилди.


Президентимиз Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, ота-онаси ажрашган болаларнинг нормал турмуш кечиришлари учун тўланмаган алимент қарздорликлари Бюронинг алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилмоқда.
Ўтган даврда, 168 нафар қарздорларнинг 3 млрд.762 млн. сўм алимент қарздорликлари Алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.
Бюро органларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2024 йилда келиб тушган 8 609 та мурожаатларнинг 8 368 таси ходимлари томонидан кўриб чиқилиб, ҳал қилинди.
Ҳал қилинган мурожаатларнинг 4 381 тасиқаноатлан-тирилган, 1 944 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, 3 986 нафар мурожаат муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ва 7 та мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича бошқа органларга юборилган.
Мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Шерзод Камалов 13.02.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?