Шифокорларнинг таъкидлашларича, мева-сабзавотларни истеъмол қилиш ёки ҳидлаш бош мия фаолиятини яхшилайди. Шу боис кўпроқ мева истеъмол қилиш жуда ҳам фойдали эканлигини доимо ёдда тутайлик. Хусусан, сабзи еб турилса (хом ҳолда ейилса ёки шарбати ичилса), мияда моддалар алмашинуви яхшиланиб, хотира кучаяди.
✔️ Карам ҳам мия фаолияти учун жуда фойдали. Хом карамни майда тўғраб, озроқ ўсимлик ёғи қўшиб истеъмол қилинса, таркибидаги моддалар асабийлашган одамни тинчлантиради.
✔️Эрталаб лимон чой ичиб туриш асаб тизимини тетиклаштиради, янги ахборотларни қабул қилишни яхшилайди. Яхши пишган сап-сариқ лимон вақти-вақти билан ҳидлаб турилса, кайфият яхшиланади.
✔️Кайфиятингиз доимо яхши бўлиши учун оз-оздан қалампир еб туринг. Қалампир таркибидаги хушбўй моддалар руҳиятдаги нохушликни тезда тарқатади.
✔️ Ақлий меҳнатдан чарчаганда ёки руҳан толиққанда пиёз истеъмол қилиш керак. Пиёз мия, асаб ҳужайраларини кислород билан таъминлайди.
✔️ Анжир мураббоси ва шарбати бош мия учун ниҳоятда фойдали. Анжир қоннинг қуюқлашишига йўл бермай, миянинг кислород билан таъминланишини яхшилайди.
✔️ Ижодий иш билан шуғулланувчилар овқати таркибида доим зира бўлгани маъқул. Зирадаги эфир мойи мия асаб ҳужайраларини озиқлантиради.
✔️Кайфиятнинг кўтаринки бўлиши учун нок ейиш керак экан. Нок мияда қон айланишини яхшилаб, танада тўпланган заҳарли моддаларни йўқотади. Яхши пишган нокни ҳидлаганда асаб тинчланади.
✔️Мияга ўрнашиб, доим кайфиятни хира қилиб турадиган воқеа-ҳодисаларни унутиш учун хушбўй олмани ҳидлаш ва тўйиб-тўйиб ейиш керак. Олма кишининг иш қобилиятини тиклайди.