Шу кунларда барчанинг қалбида энг азиз байрам шукуҳи ҳукмрон. Айниқса, болажонларнинг беғубор ва самимий кулгулари, улар тилидан айтилаётган Ватан, Истиқлол ҳақидаги шеърлар, қўшиқларни тинглар экансиз, чиндан ҳам Янги Ўзбекистон болаларининг нақадар бахтли эканликларини яна бир карра дилдан ҳис этасиз.
«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида кенг қулоч ёйган Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги куни кеча тумандаги «Нозанин келажак авлоди» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти болажонлари томонидан ҳам алоҳида тайёргарлик билан нишонланди.