Қоракўл тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2022 йил 18 июнь куни номаълум шахс, Қоракўл тумани «Вахим» маҳалласида яшовчи 1973 йилда туғилган Х.И. нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, унинг хонадонида бўлган чангютгич, дазмол столи ва шунга ўхшаш маиший техника буюмларини яширин равишда ўғирлаб олиб, жабрланувчига 6 миллион сўм миқдорда моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, бир қатор тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Олиб борган суриштирув ва тергов ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни жабрланувчининг маҳалладошлари вояга этмаганлар 2004 йилда туғилган Й.М. ўзининг жиноий шериги 2003 йилда туғилган Т.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, содир қилганлиги аниқланган ва ашёвий далиллар билан қўлга олинган.