Вабо — ўткир инфекцион касаллик бўлиб, вабо вибриони (Вибрио чолере) бактериялари туфайли ривожланади ва одатда огриқсиз ва сувсимон ич кетишига олиб келади. Баъзи беморларда ич кетиши шунчалик жиддий бўладики, натижада огир сувсизланиш ривожланади ва у ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Кўп одамлар вабо вибрионини бактериялар билан ифлосланган озиқ-овқат ёки сув истеъмоли натижасида юқтириб олишади. Аломатлар енгил бўлиши мумкин бўлса-да, баъзи аввал соглом бўлган одамларда бактерияни ютганларидан сўнг 1-5 кун ўтиб кучли ич кетишини ривожланади. Вабо тез тиббий ёрдам талаб қилади. Бемор ҳаётини сақлаб қолишда гидратация (огир ҳолларда вена ичига) ва антибиотиклар муҳим ўрин тутади.
Вабо вибриони бактериясиЖССТ маълумотларига кўра, йилига тахминан 1,4 — 4,3 млн. киши вабо касаллигига чалинади ва ўлим даражаси қарийб 28,000-142,000 кишини ташкил қилади. Вабо касаллигига чалинган 10 нафар кишидан фақат биттаси одатий аломатлар ва белгиларни намоён қилади.
Вабо қўзгатувчиси биринчи бўлиб 1854 йилда олим Филиппо Пачини томонидан ажратиб олинган, лекин бактерия 30 йил ўтиб, мустақил иши давомида Роберт Кох томонидан аниқлангач ва унга қарши курашиш чоралари кашф қилингач кенг танилди.
ВАБОНИНГ АЛОМАТЛАРИ ВА БЕЛГИЛАРИ ҚАНДАЙ?
Вабо аломатлари — сувсимон ич кетиши, шунингдек ахлатда оқимтир материалларнинг (шиллиқ ва ошқозон-ичак тракти ҳужайралари) мавжудлигидир. Ахлат гуруч қайнатмасига ўхшайди. Диарея миқдори жуда кўп бўлиши мумкин; ич кетиш суюқлиги ҳажми 24 соат давомида тахминан 250 см3 / кг ёки катталар учун тахминан 10-18 литр бўлиши мумкин. Одамлар қуйидаги аломатлардан бирини ёки бир нечтасини бошдан кечириши мумкин:
Сувсимон ич кетиши (баъзан катта ҳажмларда);
Гуруч-сувсимон ахлат;
Ахлатдан балиқ ҳидини эслатадиган ҳид келиши;
Қайт қилиш;
Юрак уришининг тезлашиши;
Тери эластиклигининг йуқолиши;
Шиллиқ пардалар қуриши (огизнинг қуриши);
Қон босими пастлиги;
Чанқоқлик;
Мускулларда тортишиш (масалан, оёқ тортишиб қолиши);
Хавотир ёки безовталик (айниқса болаларда);
Ноодаитй уйқучанлик ёки чарчоқ.
Кўпинча касалликнинг огир шаклларида юзага келиши мумкин бўлган бошқа аломатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Қорин огриги (тортишишлар);
Ректал огриқлар;
Иситма;
Огир қайт қилиш;
Сувсизланиш;
Сийдик чиқаришнинг камайиши ёки йуқлиги;
Вазн йуқотиш;
Тутқаноқлар;
Шок;
Ўлим.
Касалланган кишиларда ушбу аломатлар ривожланишини олдини олиш учун улар дарҳол сувлантиришга муҳтож, чунки бу белгилар ва аломатлар инсоннинг сувсизланиши ва огъир вабонинг ривожланиши мумкинлигини кўрсатади. Вабонинг огъир шаклларида (тахминан 5% -10%) беморларда буйрак етишмовчилиги, элэктролит мувозанатининг бузилиши (айниқса, натрий ва калий) ва комага олиб келадиган огъир сувсизланиш ривожланиши мумкин. Агар сувсизланиш бартараф қилинмаса, бу тезда шок ва ўлимга олиб келиши мумкин. Жиддий сувсизланиш кўпинча биринчи ич кетиши кузатилганидан 4 — 8 соат ўтгач юзага келади ва беморга тегишли ёрдам кўрсатилмаса, 18 соатдан бир неча кун ўтгач беморнинг ўлими билан якун топади. Эпидемик чақнашларда тиббий ёрдам яхши ривожланмаган давлатларда ўлим кўрсаткичи 50-60% гача етиши мумкин.
ВАБО ҚЎЗГАТУВЧИСИ ВА КАСАЛЛИКНИНГ ЮҚИШИ
Вабо (холера) касаллигини вабо вибриони бактерияси келтириб чиқаради. Бу бактерия грамсалбий, вергулсимон бўлиб, ҳаракатланишини таъминлайдиган узун хивчин ва тўқималарга бирикиш учун керак бўлган тукчалари мавжуд. Вабо касаллигини келтириб чиқариши мумкин бўлган В. чолерае бактериясининг кўпгина серотиплари мавжуд бўлиб, О-гуруҳига мансуб О1 ва О139 каби турлари вабонинг энг жиддий аломатларини келтириб чиқаради. О-гуруҳ бактериялар юзаси турли липополисахарид-оқсил тузилмаларидан иборат бўлиб, иммунологик усуллар билан фарқланади.Вабо вибрионининг бу серотиплари томонидан ишлаб чиқарилган токсин А ва Б суббирликдан ташкил топган энтеротоксиндир; ушбу суббирликларнинг синтези учун жавобгар генетик маълумот бактериянинг плазмидларида (генетик элэмэнтлар бактерия хромосомалардан ажралиб туради) сақланади. Бундан ташқари, яна бир плазмид пилусни (бактерияни инсон ҳужайраларига бирикишига ёрдам берадиган тукчалар) кодлайди. Энтеротоксин инсон танаси ҳужайраларини ўзининг элэктролитлари ва сувини чиқаришга ундайди (асосан юқори меъда-ичак ёълларида), сув ва элэктролитлар чиқарилиб, ичак бўшлигъида йигъила бошлайди ва ич кетиши каби танадан чиқиб кетади. Энтеротоксин дифтерияга олиб келадиган бактериялар томонидан ҳосил бўлган токцинга ўхшайди, чунки ҳар икки турдаги бактериялар ўзларидан токсин ажратади, кейин шу токсин инсон ҳужайраларига киради. Бактериялар одатда ифлосланган сувни ичиш орқали юқади, аммо улар озиқ-овқатларга, айниқса денгиз маҳсулотларига тушиши ва кишини зарарлаши мумкин.
ВАБОНИНГ ХАВФ ОМИЛЛАРИ
Бактерияларни ўлдириш учун сув ёки озиқ-овқатни қайта ишламай истеъмол қилган ҳар бир киши, айниқса вабо мавжуд жойларда, ушбу касаллик билан касалланиши хавфи мавжуд.
Эпидемиялар табиий офатлар ёки санитария чиқиндилари сизиб чиқишининг бошқа сабаблари, шунингдек, одамлар учун хавфсиз суюқлик ва озиқ-овқат бўлмаганлигидан келиб чиқади. Бундай ҳолатлар 50 йилдан ортиқ вақт давомида вабо кузатилмаган Гаити мамлакатида кузатилган, йирик зилзила сабаб санитария ускуналари ва сув ва озиқ-овқат тозалаш қурилмалари вайрон бўлган. В. чолерае бактериялар охир-оқибат бирламчи сув манбаларини зарарлаган, натижада 530 000 дан ортиқ одам вабо касаллигига чалинган, 7000 дан ортиқ ўлимга сабаб бўлган. Бу вабо Гаитидан қўшни давлат Доминикан Республикасига ҳам тарқалди.
Баъзи ривожланмаган мамлакатларда очлик одамларни нотоза озиқ-овқат ва / ёки ичимлик суви истеъмол қилишга мажбур қилишга олиб келиши мумкин, бу эса камбагъал аҳоли ўртасида вабо хавфини оширади.
БОШҚА ХАВФ ОМИЛЛАРИ
Вабо вибрионлари денгиз суви ичида омон қолиши ва моллюскалар ичида бўлиши мумкинлигига оид баъзи далиллар мавжуд; хом устритсаларни истеъмол қилиш, айниқса, ривожланмаган ва баъзан ривожланган мамлакатларда, вабо хавфи омилидир.
Баъзи одамлар бошқаларга нисбатан кўпроқ касалланиш хавфига эга. Етарлича овқатланмайдиган ёки иммунитети заифлашган одамлар вабо касаллигини ривожлантириши мумкин. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, 2-4 ёшгача бўлган болалар касалликга каттароқ ёшдаги болаларга қараганда анча сезгир. Бундан ташқари, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, биринчи қон гуруҳили беморлар вабога бошқаларга нисбатан икки марта кўпроқ чалинар экан. Ушбу касалликнинг қон гуруҳига богълиқлиги ҳали тўлиқ тушунилмаган. Шунингдек ахлоргидриядан (меъда ширасида кислотанинг камайиши) азият чекувчилар ва кислота даражасини камайтирувчи дорилар қабул қилувчилар ҳам вабо касаллигига мойил бўлишади, чунки ошқозон кислотаси вабо вибриони, шу жумладан, бактерияларнинг кўп турларини ўлдиришга қодир.
ВАБО КАСАЛЛИГИ ЮҚУМЛИМИ?
Соглом катта кишиларни касаллантириш учун тахминан 100 млн. гача вабо бактериялари талаб қилинади. Бу катта миқдордан келиб чиққан ҳолда, касалликнинг тарқалиши учун озиқ-овқат ёки сувнинг жиддий ифлосланиши юз бериши керак ва одамдан одамга тўгъридан-тўгъри юқиши баъзи эпидемик ҳолатлардан ташқари, камдан-кам кузатиилади. Вабо эпидемияси кузатилганда бактериялар бевосита ва билвосиа жуда юқумли бўлиб қолади, чунки озиқ-овқатлар ва сув ифлосланиши кенг тарқалади.
ВАБОНИНГ ИНКУБАТСИОН ДАВРИ
Инкубация даври (бактериялар юқганидан аломатлар намоён бўлишигача вақт оралигъи) бир неча соатдан (6 — 12 соат) беш кунгача чўзилиши мумкин, ўртача у 2 — 3 кун давом этади. Касаллик юқганидан 6-12 соат ўтгач намоён бўлиши жуда тез инкубацион давр ҳисобланади ва даволаш учун дарҳол тиббий аралашув талаб этилади.
Вена орқали суюқлик даражаси ва элэктролитлар таъминлаш билан қуйидаги антибиотиклар қўлланилади:
Тетрациклин (Сумицин);
Доксициклин (Вибрамицин, Орасиа, Адокса, Атридокс ва бошқалар);
Фуразолидон (Фуроксон);
Эритромисин (Педиазол, Илозон);
Азитромицин (Азитрокс);
Сулфаметоксазол / Триметопримдир (Бактрим, Септра);
Ампициллин;
Сипрофлоксацин;
Норфлоксацин (Нороксин).
Кўпчилик келтириб ўтилган антибиотиклар самарали, бироқ уларни тўгъри танлаш учун антибиотикларга сезувчанлик таҳлили ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлади, чунки кўплаб бактериялар, шу жумладан вабо вибрионлари ҳам турли даражада антибиотикларга қаршилик шакллантиришган. Бундан ташқари, бошқа самарали антибиотиклар бўлса, хинолонлардан (масалан, сипрофлоксасин, норфлохаcин) фойдаланилмаслик керак, чунки улар таянч-ҳаракат тизимига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.
ВАБОНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ
?Ҳа, вабони бир неча усул билан олдини олиш мумкин. Ривожланган мамлакатларда вабо касаллиги деярли кузатилмайди, чунки уларда санитарийта протоколларига тўлиқ амал қилинади, сувни тозалаш ва озиқ-овқат тайёрлаш иншоотлари доимий фаолият олиб боради, одамларда қўл ювиш имкони мавжуд. Бу мамлакатларда вақти-вақти билан бу иншоотлар ёки усулларда муаммолар юзага келишига қарамай, улар вабо каби кўплаб касалликларни чеклай олишади.
Вабо касаллигини олдини олиш
Одамлар вабони олдини олиш учун эҳтиёт чораларига амал қилиш, мунтазам қўл ювиш, вабо мавжуд жойларда бўлмаслик ва одамлар билан алоқа қилмаслик, сув ёки бошқа ичимликларни ичишда эҳтиёт бўлиш, озиқ-овқатларни яхшилаб тайёрлаш керак. Бундан ташқари, вабо касаллигини олдини олишга қодир вакцина бор ва уларнинг самарадорлиги 50 -90% гача етади.
Вабога қарши вакцина огъзаки бўлиб, инекциялар унчалик ҳам самарадор эмас. Икки вакцина (Шанчол ва Дюкорал) махсус ўлдирилган вабо бактерияларидан иборат бўлиб, ўзларида энтеротоксин сақламайди. Афсуски, ҳар икки вакцина ўртача 2 йил таъсир кўрсатади, бироқ баъзи хабарларга кўра Шанчол 65% ҳолларда 5 йилгача таъсир қилиши мумкин. Ҳар икки вакцина одатда 1-6 ҳафта оралигъи биан икки дозада берилади.Афсуски, вакциналар чекланган. Улар вабога дучор бўлиши эҳтимоли мавжуд бўлган кишилар учун мўлжалланган, масалан саёҳатчилар учун.
Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб ушбу касалликни ўрганиш билан шугъулланаётган 30 дан ортиқ университет мавжуд ва улар вабо эпидемиёлогияси, патология, иммунология, вакцина ишлаб чиқариш ва бошқа муаммоларни тадқиқ қилишмоқда.
ВАБО ЯКУНИ ҚАНДАЙ?
Вабо якуни (прогнози) сувсизланиш жиддийлигига ва беморга қанчалик тез ёрдам кўрсатилишига қараб, яхшидан ёмонгача фарқ қилиши мумкин. Вабо даволанмаса, ўлим кўрсаткичи 50-60% ни ташкил этиши мумкин, бироқ даволаш протоколларига амал қилинса ва ўз вақтида бошланса, ушбу кўрсаткич 1% гача камайиши мумкин. Умуман олганда, аломатлар қанчалик енгил бўлса ва сувсизланиш қанчалик енгил бўлса, касаллик шунчалик ижобий якун топади.