Гизадаги Миср пирамидаларидан каттароқ астероид 100 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта Ерга яқинлашади.
Маълум қилинишича, ҳодиса 20 август куни содир бўлади. Космик жисм сайёра юзасига тахминан 32 минг километр тезликда яқинлашиб, 13,8 ой масофасини (Ердан Ойгача бўлган масофа) босиб ўтади. «2019 AV13» деб номланган астероид узунлиги 100 дан 230 метргача бўлиб, ўлчами тахминан 140 метрлик пирамидага тенг.
Охирги марта у Ерга 1914 йилда яқин келган, кейинги сафар космик объект 2113 йилда яқинлашади. Бу сайёра учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди.