«Uzbekistan Airways»ни хусусийлаштириш жараёни бошланди. Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаро авиацияси тармоғида активларни хусусийлаштириш қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган:
– тармоқда рақобатни ривожлантириш ва унда давлат иштирокини қисқартириш;
– табиий, молиявий, техник ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;- тармоқни ривожлантириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини кўпайтириш.
2021 йил якунига кўра, компания 6,3 триллион сўм миқдоридаги соф тушумга, 53,7 миллиард сўм миқдоридаги соф фойдага, 4,2 триллион сўм миқдоридаги устав капиталига эга.