Ўзбекистон IT-экспорти 2022 йилнинг ўтган даврида 4,4 бараварга ошди ва ва 53,2 миллион долларни ташкил этди.
2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, IT Park резидентлари сони 747 та компанияни ташкил этиб, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 155 фоизга ўсган. Ҳудудларда ҳам ахборот технологиялари соҳасидаги ташкилотлар сони ортиб бормоқда. Мисол учун, айтиб ўтилган 747 та компаниядан 157 таси вилоятларда рўйхатдан ўтган.
Ўтган 6 ойда 134 та IT-компания ташкил этилган, 94 та ташкилот IT соҳасида таълим хизматларини кўрсатиб келмоқда, хорижий IT-компаниялар сони эса 107 тага етган.