Халқ қабулхоналарига жорий йилда Бухоро вилояти аҳолисидан 35 минг 574 та мурожаат келиб тушган.
Шундан 31 минг 812 таси ҳудудий ташкилотларга юборилган. 9 минг 132 таси ижобий ҳал этилган. Аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш даражаси 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга камайган.
Мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси ташкилотлар кесимида таҳлил қилинганда кўпгина идоралар ва Бухоро шаҳар, Жондор ва Когон туманлари ҳокимликлари томонидан мурожаатлар деярли ижобий ҳал этилмагани аниқланган. Аҳоли мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги, муаммоси ҳал этилмаганлиги натижасида 3 минг 332 та такрорий мурожаат келиб тушган. Бу 2021 йилнинг мос даврига (670 тага) нисбатан 5 баробарга кўп.