Бухоро вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, 7 август куни Шофиркон туман ФВБга Зарчабек МФЙ аҳолиси томонидан мурожаат келиб тушган.
Мурожаатда хонадонда бораётган таъмир ишлари вақтида пол тагида катта эчкиэмар борлиги аниқланганлиги айтилган. ФВБ ходимлари етиб бориб, хавфли судралиб юрувчи ушланиб, хавф бартараф этилган.