Вазирлар Маҳкамасининг 646-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритилган.
Унга кўра олий таълим муассасасининг 4-курсида, педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.