Рейтингда Адлия вазирлиги (97.3 балл), Марказий банк (97 балл), Статистика қўмитаси (95.2 балл) ва Божхона қўмитаси (95.1 балл) юқори ўринларни эгаллади.
Баҳолаш ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар тақдим этган маълумотларга асосланди, дея хабар бермоқда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК матбуот хизмати.
Ахборот ва киберхавфсизлик таъминланган Топ-10 ташкилотлар рўйхати:
- Адлия вазирлиги — 97.3 балл;
- Марказий банк — 97 балл;
- Давлат статистика қўмитаси — 95.2 балл;
- Давлат божхона қўмитаси — 95.1 балл;
- Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки — 95.1 балл;
- Фарғона вилояти хокимлиги — 94.6 балл;
- Давлат активларини бошқариш агентлиги — 92.6 балл;
- Навоий кон-металлургия комбинати — 92.3 балл;
- Тошкент шаҳар хокимлиги — 91.9 балл;
- Наманган вилояти хокимлиги — 91.7 балл.