Жорий йилнинг биринчи ярми даврида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 1 минг 376 та давлат экологик назорат тадбири амалга оширилган. Натижада 1 минг 283 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, 726 млн.сўмдан ортиқ маъмурий жарима ва 144 та ҳолат юзасидан 364 млн.сўм табиатга етказилган зарарга оид тегишли чора-тадбир кўрилган.
Бу тўғрида мазкур бошқарма бошлиғи Муроджон Умаров бугун, 26 июль куни Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида ташкиллаштирилган навбатдаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Анжуманда бошқарма бошлиғи Муроджон Умаров юқоридаги каби ҳар бир ҳолатга муросасиз муносабатини билдирар экан, бу каби қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди. Матбуот анжумани якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари, мустақил журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган ва аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган саволлар билан мутасаддиларга юзланиб, тегишли тартибда жавоблар олишди.