➖ товарларни етказиб беришнинг ягона қоидалари ва соддалаштирилган тартиб-қоидаларига эга бўлган чегара савдо зоналари тизимини яратиш;
➖ ҳар йили Марказий Осиё минтақалари форуми ўтказилишини йўлга қўйиш;
➖ Ҳиндистон, Покистон ва Хитой бозорларига чиқиш учун муқобил транспорт йўлакларини илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;
➖ аҳолини кенг номенклатурадаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашнинг комплекс схемасини биргаликда ишлаб чиқиш;
➖ Марказий Осиё маданият, санъат ва кино фестивалини мамлакатларимизда навбатма-навбат ўтказиш;
➖ ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини ташкил этиш;
➖ ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари бўйича кўп томонлама шартномани тайёрлаш.