15 март куни “Sky Events” МЧЖ ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида қарийб 7,3 млрд сўмлик шартнома тузилган. Шартномада форумни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш, бир қанча бинолар ижараси ва умумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Тасдиқланган рўйхатда:
- бир порция малина 200 минг сўм (ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда 230 минг сўм, умумий 100 порция – 23 млн сўм);
- 1 порция қора икра 6 млн 320 минг сўм;
- 0,33 мл “Чортоқ” минерал сувининг бир донаси 36 800 сўм (16 июл ҳолатига 500 мл “Чортоқ” минерал суви Korzinka супермаркетларида 6490 сўмдан сотилмоқда);
- 1,5 литрлик Соса-соlа, Pepsi ва Sprite ичимликларининг ҳар бир донаси 32 200 сўм (Тошкент шаҳридаги тахминий чакана нархи 11 минг сўм);
- “Viko” ва “Сочная долина” мевали шарбатларининг ҳар бир донаси 48 300 сўмдан (чакана бозор нархи 12-16 минг сўм оралиғида) баҳоланган.
24 март куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва “Lyuks Taxi” МЧЖ ўртасида люкс автомобиллар ижараси бўйича 2 млрд 53 млн сўмлик шартнома имзоланган.
Келишув доирасида 21−28 март кунлари:
- 155та “Mercedes W222″ (жами тўланган пул – 759 млн 500 минг сўм);
- 74та “Mercedes W221/2″ (266,4 млн сўм);
- 100та “Mercedes W221″ (316 млн сўм);
- 186та “Mercedes Vito” (448,2 миллион сўм);
- 148та “Malibu” (263 млн сўм) автомобиллари хизматидан фойдаланилиши кўзда тутилган.
Форум овқатланиш дастурхонига тортилган таомлардан айримларининг нархи қуйидагича ҳисобланган:
- 1 дона сомса – 70 минг сўм;
- 1 порция майда манти 50 минг сўм;
- 1 порция ош 80 мингдан 130 минг сўмгача;
- 1 порция норин 130 минг сўм;
- 1 порция мастава 50 минг сўм.
Юқоридагилардан ташқари:
- “Ahadmix-Yastreb” МЧЖ билан саҳна ва экранлар ижараси бўйича 457 млн сўмлик;
- АКТ вазирлиги тасарруфидаги “Respublika maxsus aloqa bog`lamasi” ДУК билан овоз қурилмалари билан таъминлаш бўйича 798 млн 500 минг сўмлик;
- “Akfa Dream World” билан зал ижараси ва таом учун 253 млн 200 минг сўмлик;
- “International” меҳмонхонасида 1500 ўринга мўлжалланган зал ва буфет столи ижараси учун 1 млрд 190 млн сўмлик;
- “Shoraxmat-Fayz” оилавий корхонаси билан байроқ ижараси бўйича 398 млн сўмлик шартномалар тузилган.
Маълумот учун, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 56-моддасига кўра, президент фармонлари ва қарорлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг суммасидан қатъи назар, танлаш орқали амалга оширилади.