Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 2022 йил 6 июнь куни Сурхондарё вилояти Узун туманида бўлиб ўтган никоҳ тўйи маросимида келин ва куёвга ўралган ҳолда ширинлик берилиб, уни ким биринчи бўлиб очиш («Сюрприз» ўйини) ўйини ўтказилган.
Ўйин давомида келин биринчи бўлиб ширинликни очганлиги сабабли бу ҳолатдан куёвни жаҳли чиқиб, келинни бир маротаба урган.
Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ томонидан фуқаро (қуёв) га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун судга юборилди.
Бундан ташқари, куёв ва келин ҳамда уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Birinchi kundan urgan qoʻllaring sinsin sandaqa zoʻravonlarga Ollohim oʻzi insof bersin