Ғиждувон туман ҳокими Шерзод Ашуров ҳудуд фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди. Қабулда туман ҳокимлиги ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Фуқароларга бола пули, бир марталик моддий ёрдам, субсидия асосида уй-жой олиш масалалари, қолаверса, «ёшлар дафтари», «аёллар дафтари» га киритилиши керак бўлган шахсларга имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилиб, ёрдамга муҳтож, оғир хасталиги бор фуқароларга тиббий муолажа учун хусусий клиникаларга йўлланмалар бериш таклифи берилди.