Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бир гуруҳ журналист ва блогерлар учун пресс-тур уюштирилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бир гуруҳ журналист ва блогерлар учун пресс-тур уюштирилди
БухороЎзбекистон

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бир гуруҳ журналист ва блогерлар учун пресс-тур уюштирилди

12.06.2022 230
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи муҳим объектлардан ҳисобланиб, шу вақтга қадар деярли ёпиқ ҳолатда фаолият кўрсатган. Журналист ва блогерлар завод масъул ходимлари билан мулоқот давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Таъкидлаш жоизки, Бухоро нефтни қайта қазиш заводи бугунги кунда нефть ва газ конденсатини ишлаб чиқаришда йирик заводлардан бири саналиб (майдони 205 гектар), турли сифатли маҳсулотлар, жумладан, юқори октанли бензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, суюлтирилган газ, олтингугурт, пиролизли газолин, углеводород эритгичи каби тўққиз турдан ортиқ нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариб, истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжи қондирилиб келинмоқда.

Тадбир иштирокчиларига дастлаб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг бош муҳандиси Баҳтиёр Мустафоев “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида бунёд этилган заводни жорий йилнинг август ойида 25 йиллигини нишонлаш арафасида турганлигини қувонч билан таъкидларкан, ўтган давр мобайнида заводнинг эришилган ютуқлари, хизмат кўрсаткичларига ҳам алоҳида тўхталди. Республикада ёқилғи-энергетика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда завод йилига 2,5 миллион тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, хусусан, истеъмолчиларини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда экспорт ҳажми 2021 йилда заводга жами 1 604,1 минг тонна углеводород хом ашёлари етказиб берилган бўлиб, режа 115,3%га, шундан 443,6 минг тоннаси (нефть 136,3 минг тонна, газконденсат 152,3 минг тонна, газойль 153,9 минг тонна, бирламчи бензин 1,1 минг тонна) импорт қилинган бўлиб, белгиланган режа 121,5%га бажарилган, жами 1599,4 минг тонна углеводород хом ашёлари қайта ишланган бўлиб, режа 115,1%га бажарилган. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи истеъмолчиларини сифатли нефть маҳсулотлари билан таъминлаш ва  нарх-навони барқарорлаштириш, тақчиллика йўл қўймасликка баҳоли қудрат ҳаракат қилиб, 2022 йилда республика истеъмолчиларини автобензинга бўлган талаби 1,3 миллион тонна бўлиб, 2022 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жами 835,2 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиши, истеъмолчилар талабининг 65 фоизини қондиради.

Шунингдек, Ўзбекнефтгаз корхоналари томонидан етказиб бериладиган маҳаллий хом ашё ишлаб чиқарилиши 70 фоизга етказилиб, қолган 30 фоизга яқини четдан сотиб олинадиган импорт хом ашё ҳисобига тўғри келади. Завод бензин ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиб, ўртача 120-125 фоизни ташкил этади.

Завод мутахасисслари маълумотига кўра, “Ўзбекнефтегаз” АЖ раисининг 310 сонли 2021 йил 7 июндаги буйруғига асосан маблағларни тежаш мақсадида Газли нефт ва газ қазиб олиш бошқармасидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига 27 дона газ конденсати ташийдиган махсус транспорт ўтказилди. Ушбу транспортлар таъмир талаб бўлишига қарамай кўшимча таъмирланиб иш фаолиятини бошлади. 2022 йил 1 январдан 31 май холатида 2155та рейс амалга оширилган, 44 419 тонна ташилган. Ўғриликларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир транспорт воситаси GPS билан жихозланган.

Пресс-тур давомида заводда ишлаб чиқариладиган турли нефть маҳсулотлари жумладан, юқори октанли бензин (AИ-80, AИ-91, AИ-92, AИ-95, AИ-98), дизель ёқилғиси (ЭКО, Евро-4, 5), авиакеросин (Джет A-1), мазут, суюлтирилган газ, олтингугурт, пиролизли газолин углеводород эритгичи каби нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати ва “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси бошчилигида замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар, янги материаллар, шу жумладан янги катализаторлар, эскирган ускуналарни алмаштириш, йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини ривожлантириш бўйича мақсадли ишлар олиб борилаётгани борасида ахборот берилди.

Пресс-тур иштирокчилари заводнинг хомашёни қабул қилиш, қайта ишлаш, нефть маҳсулотларини сотиш ва бутун ишлаб чиқариш жараёнларига тўлиқ гувоҳ бўлдилар.

ХЕШТЕГ: #бензин, #пресс-тур, #Ўзбекнефтегаз
Шерзод Камалов 12.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?