Бухоро шаҳрининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, унинг хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, шунингдек шаҳарнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларнинг жадал ривожланишини таъминлаш ҳамда сервис хизматлари турлари ва сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июлдаги “Бухоро шаҳрида “”Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 565-сон қарори қабул қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан Бухоро шаҳрининг Ҳофиз Таниш Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар кўчаларига туташ ҳудудларда самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83,0 гектар майдонда “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази барпо қилиш белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг Мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида Туркиянинг “Studio Vertebra” компанияси томонидан “Bukhara City” мажмуаси ягона концепцияси асосида бош лойиҳа ҳужжатлари, мажмуанинг Концепция ишлаб чиқилди.
Унга кўра мажмуа ҳудудида:
24,9 гектарда 38 лотдан иборат турар жой (биринчи ва иккинчи қаватларида тижорат объектлари) биноси:
6,6 гектардан иборат 12 та лотда меҳмонхона биноси:
3,05 гектардан иборат 7 лотда банк ва офис бинолари,
1,7 гектардан иборат 5 лотда МТМ ва таълим муассасалари,
5,3 гектарда спорт комплекси, тиббиёт клиникаси, ва бошқа турдаги ижтимоий объектлар (музей, илмий марказ, кутубхона, ёшлар маркази):
1,1 гектарда 32 қаватли бино, 1,7 гектарда экспо-марказ ҳамда
1,4 гектарда технопарк қурилиши кўзда тутилган бўлиб, жалб этилган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган “Bukhara City” марказининг концепциясига мувофиқ танланган ҳудудни (ЛОТ) очиқ танлов асосида реализация қилиниши маълум қилинади.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
– ташкилотнинг гувоҳномаси;
– ташкилотнинг низоми;
– буюртманома (“Bukhara City” офисида тўлдириш имкони мавжуд)
– лойиҳа менежери (“Studio Vertebra”) ва инвестор томонидан тузиладиган келишувга розилиги бўйича шартнома лойиҳаси
Танловда қатнашиш истагини билдирганлар “Bukhara City” дирекциясига (тел 223-03-35) мурожаат қилишлари мумкин.