9 май куни 11:00да аёл ювуниш хонасида ўз фарзандини дунёга келтириб чақалоқни ўлдирган. Бу ҳақида Бухоро вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича 27 ёшли аёл Қоракўл туманида туманида яшаган ва турмуш ўртоғидан ажрашган бир нафар фарзанди бор. Аёл Россия федерациясига 2021 йил ишлаш мақсадида бориб Наманганлик И. К билан танишиб бирга яшаб хомиладор бўлган. Аёл Бухорога қайтган ва Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида яшовчи холасининг уйида ижарада яшаган. 9 май куни тўлғоқ тутиб ювиш хонасида чақалоғини дунёга келтирган ва хеч ким билмасин деб ўғил фазандини ўлдириб, ахлат чиқиндига ташлаган.Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.