Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UZAUTOMOTORS” АЖ автомашиналарнинг тахминий нархини очиклади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Муҳим хабарлар > Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UZAUTOMOTORS” АЖ автомашиналарнинг тахминий нархини очиклади
Муҳим хабарларЎзбекистон

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UZAUTOMOTORS” АЖ автомашиналарнинг тахминий нархини очиклади

19.08.2020 221
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Махсус комиссия томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди (https://antimon.gov.uz/uzb/monopoliyaga-qarshi-kurarshish-qo-mitasining-uzautomotors-ajga-nisbatan-qo-zg-atilgan-ish-natijasi-bo-yicha-ahboroti).

Унга асосан, “UZAUTOMOTORS” АЖга:

Биринчидан, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархини шакллантиришда товарнинг нархига хомашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиш орқали монопол юқори нарх қўлланилиши қуйидаги ҳаракатлар билан, жумладан 2020 йил март ойида тасдиқланган, бугунги кунда амалда бўлган ва истеъмолчиларга реализация қилинган:

– “Spark” русумли автомобиль LS M/T модификацияси чакана нархидан 3 002 010 сўм ва LT A/T модификацияси чакана нархидан 3 563 704 сўм;

– “Nexia 3” русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 3 112 039 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 3 792 325 сўм;

– “Cobalt” русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 4 404 493 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 10 526 707 сўм;

– “Gentra” русумли автомобиль SX M/T модификацияси чакана нархидан 13 825 248 сўм, SX M/T CNG модификацияси чакана нархидан 13 718 618 сўм ва CDX A/T Plus модификацияси чакана нархидан 19 806 932 сўм;

– “Damas” русумли автомобиль DLX модификацияси чакана нархидан 15 458 984 сўм, VAN модификацияси чакана нархидан 15 746 315 сўм ва Labo модификацияси чакана нархидан 13 052 930 сўм асоссиз киритилган харажатлар чегириш ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариши лозим.

Иккинчидан, енгил автомобилларни сотиш бўйича келгусидан (мазкур қарор қабул қилингандан бошлаб) тузиладиган шартномалар юқорида қайд этилган асоссиз харажатларни чегириш орқали шакллантирилган нархлар асосида, ёхуд жамиятнинг маркетинг стратегиясидан келиб чиқиб енгил автомобилларнинг нархлари ўртача 10,29 фоиздан кам бўлмаган даражада ва таннархдан 942 891 108 031 сўм миқдоридаги асоссиз харажатларни камайтиришни инобатга олган ҳолда амалга оширилиши таъминлаш.

Жамият томонидан юқоридагиларни инобатга олган ҳолда енгил автомобилларнинг қайта кўриб чиқилган янги тасдиқланган нархлари Қўмитага тақдим этиш.

Учинчидан, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар истеъмолчиларга фақат “UzAvtoSavdo” дастури орқали тузилган шартномаларнинг кетма-кетлик навбатига қатъий риоя қилган ҳолда реализация қилиниши таъминлаш.

Тўртинчидан, экспортга йўналтирилган автомобиллар экспортга қилинмаган ёки экспортдан қайтган тақдирда ички бозорга дилерлар орқали сотишда тенг тақсимланиши таъминлаш.

Бешинчидан, фаолият юритаётган дилерлар ва дилер сифатида фаолият юритиш истагида бўлган барча тадбиркорлик субъектларига нисбатан бир хил шартлар қўйилиши таъминлансин, шунингдек рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этмаслик.

Олтинчидан, “Azimavtomotive” МЧЖ билан дилерлик шартномасидан 10 млрд сўм миқдорида олдиндан тўлов ўтказиш шарти чиқариб ташлаш.

Еттинчидан, алоҳида махсус акцияга тушган автомобилларни муддатли тўлов асосида сотиш бўйича дилерлардан дистрибюторлик шартномасини тузиш таклифи билдирилганда барча иштирокчиларга тенг шартлар асосида шартнома тузилиши таъминлашни мажбуриятлари юклатилди.

Шерзод Камалов 19.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
2 Изоҳлар 2 Изоҳлар
  • Xudoyor says:

    ofarin haqiqat bor ekan!!!!

    Javob berish
  • Максуд says:

    Рассия пешку

    Javob berish

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро
Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

ЖамиятМуҳим хабарлар

«Боғча» ходимларининг маоши ошиши кутиляпти

24.08.2022 1.2k
Муҳим хабарларСиёсат

Хизмат сафарлари тўғрисида янги низом тасдиқланди

03.08.2022 765
ИқтисодиётЎзбекистон

Халққа пуллик, амалдорларга эса текин хизмат адолатданми?

01.08.2022 809
Ўзбекистон

1 августдан ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартиби осонлашади

30.07.2022 756

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?