Мажбурий ижро бюроси Қоровулбозор тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 25.07.2010 йилдаги қарздор Атоева Барно Бақоевнадан ундирувчи Нуруллаев Сохиб Шодмонович фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва барча турдаги даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Қарздор алимент мажбуриятларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судининг 15.07.2016 йилдаги ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари қарздор Б.Атоевага алимент тўлаш тартиби бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ва жавобгарлик қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган.
Қарздор Б.Атоева бундан ўзига тегишли хулоса чиқариб, алимент ижро ҳужжатига асосан ҳисобланган 71 247 832 сўмлик алимент тўловларидан қарздорлиги учун ўғли Р.Шодмонов номига Қоровулбозор тумани “Тинчлик” МФЙ А.Навоий кўчасидаги 6-уй 2-хонадонни нотариус иштирокида расмийлаштириб берди.
Ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.
МИБ Қоровулбозор тумани
бўлими давлат ижрочиси Абдужабборбек Қаҳҳоров
Ҳа эркак, эркак