Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Меросхўрлар доирасига кимлар киради? Кимлар нолойиқ меросхўр ҳисобланади? Меросдан четлаштиришни расмийлаштириш тартиби.
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Меросхўрлар доирасига кимлар киради? Кимлар нолойиқ меросхўр ҳисобланади? Меросдан четлаштиришни расмийлаштириш тартиби.
Бухоро

Меросхўрлар доирасига кимлар киради? Кимлар нолойиқ меросхўр ҳисобланади? Меросдан четлаштиришни расмийлаштириш тартиби.

31.03.2026
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

​Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1118-моддасига асосан мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўлишлари мумкин. Қолаверса, мерос очилган пайтда тузилиб бўлган юридик шахслар, шунингдек давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам васият бўйича меросхўр бўлишлари мумкин. Демак, марҳумнинг васиятномасида кўрсатилган шахс (жисмоний ва юридик шахс)лар, ҳамда давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари васият бўйича меросхўр бўлиши мумкин.

​Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 1135-1139-моддаларига асосан қонун бўйича меросхўрларнинг 5 та навбати мавжуд.

  1. ​Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар.
  1. ​Мерос қолдирувчининг туғишган ҳамда она (ота) бир ота (она) бошқа ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек унинг ҳам ота, ҳам она тарафдан бобоси ва бувиси тенг улушларда қонун бўйича иккинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
  1. ​Мерос қолдирувчининг туғишган амакиси, тоғаси, аммаси ва холаси тенг улушларда қонун бўйича учинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
  1. ​Мерос қолдирувчининг олтинчи даражагача (олтинчи даража ҳам шунга киради) бўлган бошқа қариндошлари қонун бўйича тўртинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар, бунда яқинроқ қариндошлар узоқроқ қариндошларга нисбатан мерос олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар. Ворисликка чақириладиган тўртинчи навбатдаги ворислар тенг улушларда мерос оладилар.
  1. ​Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари, агар улар ушбу Кодекснинг 1141-моддаси асосида мерос олмасалар, қонун бўйича бешинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.

​Бундан ташқари, мазкур Кодекснинг 1140-моддасида “Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик” белгиланган. Жумладан, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади, бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади. Бола, невара, чевара, эвара меросхўрлигида тақдим қилиш ҳуқуқи қариндошлик даражаси чекланмаган ҳолда амал қилади, ён қариндошлик бўйича меросхўрликда тақдим қилиш ҳуқуқига мерос қолдирувчининг туғишган ака-укалари (опа-сингиллари) номидан унинг жиянлари ёхуд мерос қолдирувчининг туғишган амакиси (тоғаси) ёки аммаси (холаси) номидан унинг амакиваччалари (тоғаваччалари) ва аммаваччалари (холаваччалари) эга бўладилар.

​Меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқининг ўтиши (мерос трансмиссияси) Кодекснинг 1140-1-моддаси тартиби асосида амалга оширилади. Хусусан, васиятнома бўйича ёки қонун бўйича ворисликка чақирилган меросхўр мерос очилганидан кейин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган бўлса, унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича меросхўрларига, агар барча мерос мол-мулк васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига ўтади (мерос трансмиссияси). Мерос трансмиссияси тартибида меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи бундай меросхўрнинг вафотидан кейин очилган мерос таркибига кирмайди. Вафот этган меросхўрга тегишли меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг меросхўрлари томонидан умумий асосларда амалга оширилиши мумкин.

​Мерос қолдирувчи ўзининг охирги хоҳиш-иродасини амалга оширишига қасддан тўсқинлик қилган ва шу орқали ўзларининг ёки ўзларига яқин шахсларнинг ворисликка чақирилишига ёхуд мероснинг ўзларига ёки ўзларига яқин шахсларга тегишли улуши кўпайтирилишига имкон яратган шахслар васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1119-моддаси қоидалари васият мажбуриятига нисбатан ҳам қўлланилади. Шунингдек, ушбу қоидалар ҳар қандай меросхўрларга, шу жумладан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрларга ҳам тааллуқлидир.

​Зафар Усмонов,

Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро суди судьяси

​Азиз Сафаров,

Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро суди судьяси

Шерзод Камалов 31.03.2026
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Меросхўрлар доирасига кимлар киради? Кимлар нолойиқ меросхўр ҳисобланади? Меросдан четлаштиришни расмийлаштириш тартиби.
Бухоро
Мулкдорлар ва инвесторлар иқтисодиётимизнинг асосий устунлари
Бухоро
Никоҳни қайд қилиш ва никоҳ муносабатларига оид фуқаролик ишларини кўришнинг ўзига хос хусусиятлари
Бухоро
Реабилитация қилинган шахсларни ишга тиклашнинг ўзига хос жиҳатлари
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Мулкдорлар ва инвесторлар иқтисодиётимизнинг асосий устунлари

31.03.2026

Никоҳни қайд қилиш ва никоҳ муносабатларига оид фуқаролик ишларини кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

31.03.2026 2

Реабилитация қилинган шахсларни ишга тиклашнинг ўзига хос жиҳатлари

31.03.2026 2

Сервитут тушунчаси ва асослари

31.03.2026 2

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?