Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Фуқаролик ишларини видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш тартиби
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Фуқаролик ишларини видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш тартиби
Бухоро

Фуқаролик ишларини видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш тартиби

31.03.2026 2
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

​Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ йўналишида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

​Хусусан, суд мажлисларида замонавий ахбарот-коммуникация тенологиялари орқали видеоконферентсялоқа режими ташкил этилди. Соҳадаги бу янгилик суд процесси иштирокчиларига катта қулайлик яратди.

​Судда видеоконферентсялоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш Олий суд Пленумининг “Фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишларни кўришда суд мажлисларини видеоконферентсялоқа режимида ўтказишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 24 июндаги 23-сонли қарори билан тартибга солинади.

​Фуқаролик ишларини видеоконферентсялоқа тизимидан фойдаланишда, суд томонидан ишда иштирок этувчи шахслар ва суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларидан бирортаси ишни кўраётган судга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида жойлашган тақдирда ВКА режимидаги суд мажлиси ўтказилиши мумкин.

​Судья ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор)да ишда иштирок этувчи шахсларга, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига уларнинг ВКА режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқини кўрсатиб ўтади.

​ВКА режимидаги суд мажлиси ўтказилишининг аниқ санаси ва вақти судья томонидан ишни кўраётган суднинг Ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича суд ходими билан келишилган ҳолда “Суд мажлисларини ВКА режимда ўтказиш жадвали”дан келиб чиқиб белгиланиши лозим.

​Судья ёрдамчиси ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор)ни ишда иштирок этувчи шахсларга, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига процессуал қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юборилишини ҳамда бир нусхасини ишни кўраётган суднинг АКТ ходимига рўйхат асосида имзо орқали топширилишини таъминлайди.

​ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судга келиб тушган ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор) ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилиб, шу куннинг ўзида АКТ ходимига топширилади.

​ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд суд мажлисини ВКА режимда ўтказилишини бирор бир сабабга кўра таъминлай олмаган тақдирда, АКТ ходими ишни кўраётган суднинг АКТ ходимига зудлик билан телефон, факс ва бошқа алоқа воситалари орқали хабар беради.

​Ўз навбатида ишни кўраётган суднинг АКТ ходими бу ҳақда иш бўйича маъсул судьяни хабардор қилади.

​ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд билан ВКА ўрнатишнинг имкони бўлмаган тақдирда, судья процессуал қонун ҳужжатларига асосан ишни кўришни кейинга қолдириш чораларини кўради.

​Ишда иштирок этувчи шахслар, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан ишончномалар, аризалар, илтимосномалар, ёзма фикр-мулоҳазалар ва бошқа ёзма далиллар суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд АКТ ходими томонидан сканер ёрдамида электрон шаклга келтирилиб, Интернет тармоғи орқали ишни кўраётган судга узатилади.

​ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд АКТ ходими кейинги иш кунидан кечиктирмасдан суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан, ишончномалар, аризалар, илтимосномалар, ёзма фикр-мулоҳазалар ва бошқа ёзма далилларни кузатув хати орқали илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати асосида ишни кўраётган судга юборади.

​Ушбу яратилган қулайликлар фуқаролар ва суд соҳаси ходимларига жуда катта имкониятлар яратиб берди.

​Бугунги кунда бошқа вилоятдаги суд мажлисига бориш, бунинг учун сарф-харажат қилиш, ортиқча вақт йўқотиш каби ташвишлар деярли барҳам топди.

​Дилдора Максудова,

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди судьяси

​Дамира Алмосова,

Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди судьяси

Шерзод Камалов 31.03.2026
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ватан мустақиллиги, миллат тақдири учун кураш-абадий кураш
Бухоро
Фуқаролик ишларини видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш тартиби
Бухоро
Воситачилик шартномаси ва унинг турдош шартномалардан фарқли жиҳатлари
Бухоро
Рамазон ҳайити намози муносабати билан 20 март куни соат 00.00 дан 08:00 гача қуйидаги масжидлар ва уларга туташ кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Ватан мустақиллиги, миллат тақдири учун кураш-абадий кураш

31.03.2026

Воситачилик шартномаси ва унинг турдош шартномалардан фарқли жиҳатлари

31.03.2026 1
Бухоро

Рамазон ҳайити намози муносабати билан 20 март куни соат 00.00 дан 08:00 гача қуйидаги масжидлар ва уларга туташ кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

19.03.2026 34

Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

18.03.2026 10

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?