Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади
Бухоро

Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади

07.01.2026 94
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Nestle компанияси Ўзбекистон бозоридаги болалар учун мўлжалланган қуруқ сут аралашмаларининг айрим партияларини таркибида хавфли токсин бўлиши эҳтимоли сабабли товарларни ихтиёрий равишда қайтариб олишни бошлади.

Маълум қилинишича, қайтариб олинаётган маҳсулотлар тез эрувчан сутли ва нордон сутли қуруқ аралашмалар, шунингдек аминокислоталар асосидаги махсус даволовчи қуруқ аралашмаларнинг айрим партияларини қамраб олади.

Хусусан, қуйидаги маҳсулотлар қайтариб олинмоқда:

NAN 1 OPTIPRO – айрим партиялар;
NAN 2 OPTIPRO – айрим партиялар;
NAN Кисломолочний (0–12 ой) – 1 партия;
NAN Supreme (0–12 ой) – 1 партия;
ALFARE Amino– айрим партиялар.

Компания хабарига кўра, Nestle ташқи етказиб берувчидан олинган хомашёда (арахидон кислотаси) сереулид токсини бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ эҳтимолий хавфни аниқлаган.

Шу сабаб компания глобал миқёсда айрим партияларни ихтиёрий қайтариб олишга қарор қилган.

Ушбу ингредиент миқдори жуда кам бўлиб, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларида сереулид токсини бўйича норматив талаб мавжуд эмас. Шунга қарамай, компания эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида 2026 йил 5 январдан бошлаб мазкур чорани амалга оширмоқда.

Таъкидланишича, қайтариб олиш амалиёти фақат юқорида кўрсатилган чекланган партияларга тааллуқли бўлиб, бошқа партиялар ва Nestle компаниясининг Ўзбекистонда сотилаётган бошқа болалар озуқаси маҳсулотларига тегишли эмас.

Кўрсатилган партиялардаги маҳсулотларни харид қилган истеъмолчилар уларни компания белгилаган тартибда қайтаришлари мумкин.

Қўшимча маълумот олиш учун истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш хизматига +998 78 120 20 55 телефон рақами орқали мурожаат қилиш тавсия этилди.

Мижозлар маҳсулотнинг хавфли эканини текшириш учун идишнинг пастки қисмидаги серия рақамини (batch code) компания сайтидаги рўйхат билан солиштиришлари лозим. Nestle зарар кўрган мижозларга тўланган маблағни қайтариб беришни ўз зиммасига олди.

Сереулид — бу Баcиллус cэреус бактерияси томонидан ишлаб чиқариладиган заҳарли моддадир.

Шерзод Камалов 07.01.2026
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро
Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 83

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 45

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 486
Бухоро

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

10.02.2026 111

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?