Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади

18.07.2025
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Наслчилик-селекция ишлари ёрдамида уларнинг сони 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказилади.

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади ва уларнинг сони миллионгача етказилади.
Президентининг “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Президент қарори билан 2025–2026 йилларда Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли молларни олиб келинади ва уларни маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сонини 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказилади.
2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабрга қадар Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорлик субъектларига:
– ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади;
– ҚҚСни тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.
Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда қуйидаги таклифларига розилик берилди:
– чорвачилик йўналишида жалб қилинган халқаро молия институтларининг кредит маблағларини тадбиркорлик субъектларига йиллик 10 фоиз ставкада (шундан 3 фоиз банк маржаси) 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади;
– тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредит маблағлари учун суғурта механизмидан фойдаланган ҳолда мол-мулк гаров таъминотини 50 фоизгача этиб белгиланади.
Бухоро, Жиззах, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари бир ҳафта муддатда майда шохли молларни парваришлаш учун озуқа ери, чорвачилик мажмуаси ва мутахассиси (ветеринар) мавжуд бўлган тадбиркорлар рўйхатини шакллантиради.
Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 2026 йил якунига қадар Мўғулистонга совуққа чидамли ва серҳосил 10 минг дона мева кўчатларини томчилатиб суғориш технологиялари билан бирга етказади ҳамда 15 гектар ер майдонида замонавий саноатлашган интенсив боғ ташкил этишга кўмаклашади.
Бунда мева кўчатлари ва томчилатиб суғориш технологияларини сотиб олиб, уни Мўғулистонга етказиш харажатларини қоплаш Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Агросаноат инноваторлари” МЧЖ томонидан амалга оширилади.

Шерзод Камалов 18.07.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 24
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 15

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?