Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 80
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида 14-15-16-17 апрел кунлари “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий семинари илк бор ўтказилди. Семинарга Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳри академик И.П.Павлов номидаги тиббиёт университети клиникаси эндоскопия бўлими мудири, бош эндоскопист т.ф.д. профессор Смирнов Александр Александрович, Германия Республикаси ERBE компанияси бош мутахассиси Ковалев Павел Александрович, Академик Вохидов номидаги Республика хирургия маркази бош мутахассиси, эндоскопист-Джуманиёзов Джавохир Азатбоевич ва РШТЁИМ бош мутахассиси, эндоскопист Хошимов Миркамол Ахмеджановичлар ташриф буюрдилар. Илмий-амалий семинарда шунингдек вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан эндоскопистлар, хирурглар ва соҳага оид мутахассислар фаол иштирок этдилар.


Семинарда тасдиқланган кун тартибига биноан соҳанинг етук олимлари, профессорлар, етакчи мутахассислар томонидан қизилўнгач касалликларини эндоскопик-оператив даволаш, кардиал ахалазияси, қизилўнгач моторикасининг спастик бузилишлари, қизилўнгач шиллиқ ости ҳосилалари, қизилўнгач бўйин қисми дивертикулари, турли этиологияли қизилўнгач торайишлари, ошқозон-ичак трактининг эрта ўсмаларини эндоскопик шиллиқ ости (ESD) диссекцияси мавзуларида маърузалар бўлиб ўтди.
Шу билан бирга,  қизилўнгач  касалликлари эндоскопик-оператив даволаш, кардиал ахалазияси, қизилўнгач моторикасининг спастик бузилишлари, қизилўнгач шиллиқ ости ҳосилалари, қизилўнгач бўйин қисми дивертикулалари, турли этиологияли қизилўнгач торайишлари ва ошқозон-ичак трактининг эрта ўсмаларини эндоскопик шиллиқ ости (ESD) диссекцияси каби мураккаб юқори технологик эндоскопик Республика миқёсидаги операциялар илк бор “Маҳорат дарси” доирасида бажарилди. 
Шунингдек, 12 та беморда профессор Смирнов А.А. ва бир гуруҳ чет эл олимлари томонидан оғир юқори технологик эндоскопик операциялар мувоффақиятли бажарилди. Жумладан, “Қизилўнгач кардиал ахалазия I-II даражаси”, “Қизилўнгачнинг 1-2-даража ўсмаси”, “Ошқозон ўсмаси”, “Йўғон ичак ўсмаларида шиллиқ ва шиллиқ ости эндоскопик диссекцияси олиб борилди.
Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, 14 ёшли Жиззах вилоятида яшовчи болада “Қизилўнгач 3-даражали кардиал ахалазиясида эндоскопик кардиал миотомия” амалиёти  намунали тарзда амалга оширилди.
Тошкент вилоятида яшовчи 86 ёшли қарияда “Ошқозон пилорик қисми 2-даражали ўсмаси” эндоскопик каминвазив усулда олиб ташланди. Барча операциялар ўтказилган беморларнинг бугунги кунда аҳволи қониқарли бўлиб, меъёрий ҳаёт тарзи тикланмоқда.
Ушбу операциялар ўтказиши билан бир қаторда марказда ошқозон ичак тракти ва ўт пуфаги ҳамда ўт йўли тошлари билан касалланган беморлар семинарга ташриф буюрган чет эллик олимлар томонидан кўрилиши ва тегишли маслаҳатлар берилиши таъминланди.  

Шерзод Камалов 21.04.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода тамагир ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
Бухоро
“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухорода тамагир ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

16.09.2025 230
Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 45

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 20

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 78

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?