Ҳодиса 15 апрель куни мактаб атрофидаги ҳовлилардан бирида содир бўлган. Тумандаги 28-умумтаълим мактабининг 3-синфида ўқийдиган қиз дугоналари билан таълим маскани ёнидаги дўкон эгасининг ҳовлисига киришган. Ўша ерда ўқувчи ишлатилмайдиган эски сув қудуғига тушиб кетган.
«Қизалоқнинг ёнидаги дугоналари мактабга хабар берган. Мактаб қоровули етиб бориб, ўқувчини қудуқдан олиб чиққан. Аммо қўрқувданми ўзи ҳам кома ҳолатига тушиб қолган. Ҳозир хабар олдим, комадан чиқаётганини айтишди. Қоровулни мактаб директори ва бошқалар қудуқдан тортиб олишган.
Қизни машинада шифохонага жўнатишган. У йўлда ёки шифохонага боргач вафот этган. Ўқувчининг уйи ҳам мактаб ёнида бўлган», дейди Тўхтажон Қутлиев.