Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РШТЁИМ Бухоро филиали Япон гранти асосида замонавий тиббиёт ускуналарини қўлга киритди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РШТЁИМ Бухоро филиали Япон гранти асосида замонавий тиббиёт ускуналарини қўлга киритди
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиали Япон гранти асосида замонавий тиббиёт ускуналарини қўлга киритди

10.01.2025 94
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Япония Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлиб, икки мамлакатни ўзаро ҳурматга асосланган яқин дўстлик муносабатлари бирлаштириб туради.
Қувонарлиси, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб бормоқда. Айниқса, мамлактимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга қилган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларда бутунлай янги босқични бошлаб берди.
Бугунги кунда давлатларимиз ўртасида тиббий кадрларни тайёрлаш, касалликлар муолажаси ва профилактикаси, соҳани рақамлаштириш каби қатор йўналишларда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар Ўзбекистон тиббиётини янада тараққий этишига хизмат қилмоқда.


Қайд этиш жоиз, япон тиббиётининг эришган ютуқлари, мураккаб жарроҳлик амалиётлари, илғор ташхислаш усуллари бутун дунёда инсонлар саломатлигини тиклаш ва касалликларнинг олдини олишда дастурил амал бўлмоқда.


Ҳукуматимиз томонидан тиббиётни ривожлантириш орқали соҳани дунё миқиёсида янги босқичга олиб чиқиш каби режалар халқаро миқиёсда ташкил қилинган грант лойиҳаларида ўз аксини топмоқда.
Шуни қувонч билан айтиш мумкинки, бизнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Бухоро филиали яқинда ана шу грантлардан бирини қўлга киритди. Бу лойиҳа асосида 111,7 минг доллар миқдоридаги маблағларга “Гистероскоп” ва “Артроскоп” каби иккита замонавий ускунага эга бўлдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хатори Такаши жаноблари ва РШТЁИМ Бухоро филиали директори М.Ражабовлар ўртасида грант шартномаси имзоланди.
Мулоқот чоғида Хатори Такаши Япония бундан кейин ҳам Ўзбекистонда юқори сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга ҳисса қўшишда ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади.
Икки томонлама мулоқот ва муносабатлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстона алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.

Шерзод Камалов 10.01.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?