Бухоро шаҳар «Мухтор Ашрафий» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Х.С. хонадонида тадбиркор И.А. га тегишли бўлган новвойхонада рўйхатдан ўтмасдан, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди ва 21,8 млн сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шаҳарнинг яна бир манзили – Зарафшон Тракти кўчаси йўли ёқасида жойлашган фуқаро Ш.Ҳ.га тегишли бўлган бино кўздан кечирилганида ҳам табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Фуқаро тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан, табиий газни ноқонуний ишлатган. Қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди ва 7,8 млн сўм миқдорида жарима белгиланди.
Жондор туманидаги «Алели» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро В.Б. хонадонида ҳам ноқонуний ҳолат аниқланди. Унга кўра истеъмолчи газ ҳисоблагичдан олдин туширма орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган. Қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 3,4 млн сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ўрганилган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.