⚡️ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 25 нафардан иборат турли соҳа мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Қоракул тумани Тинчлик МФЙ да “Инсон қадри учун” шиори доирасида навбатдаги тиббий кўрик ва амалий-услубий ёрдам акцияларни амалга оширди.
Мутахассислар гуруҳи томонидан Қоракўл туманининг Тинчлик МФЙ да жойлашган марказий поликлиника филиалида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Филиалдан қон-томир хирурги, хирург, гинеколог, травматолог, нейрохирург, болалар хирурги, эндокринолог, офталъмолог, ЛОР, кардиолог, терапевт, невролог, педиатр, УТТ врачи, рентгенолог, уролог мутахассислар билан ташриф буюришди.
Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Қоракўл туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази билан узвийлик ва ўзаро алоқа олиб бориш, туман мутахассисларини тажриба орттиришига кўмаклашиш, беморларга тиббий ёрдам стандартларига мувофиқ маслаҳат ва диагностика, даволашни амалга ошириш борасидаги ишлар кўриб чиқилди.
Тиббий кўрик давомида мутахассислар томонидан 384 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилдилар. Шулардан 161 нафарида турли йўналишдаги касалликлар, жумладан: 61 фоизидан ортиғида терапевтик, 22 фоизида хирургик ва 11 фоизида гинекологик ҳамда 6 фоизига яқин болаларда педиатрик соҳадаги касалликлар мавжудлиги аниқланди.
Чуқурлаштирилган кўрикда касаллик аниқланган беморлар рўйхати шакллантирилиб, туман, вилоят миқёсидаги даволаш муассасаларида уларни соғломлаштириш режалари тузилди. Бу орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳолининг тиббий хизмат билан қамраб олиш, аҳолининг тор мутахассислар ва бирламчи бўғини орасида самарали интеграция механизмларини жорий қилиш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва тиббиёт муассасаларига бўлган ишончини ортиши ҳамда беморларнинг тиббий маданиятининг ошишига эришилиши мақсад қилиб қўйилган. Аниқланган хирургик йўналишдаги беморларга туман тиббиёт бирлашмасида РШТЁИМ Бухоро филиали мутахасислари томонидан юқори технологик кам инвазив операциялар бажарилди.