Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва амалий ёрдам тадбирлари Пешку туманида амалга оширилмоқда 
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва амалий ёрдам тадбирлари Пешку туманида амалга оширилмоқда 
Бухоро

Навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва амалий ёрдам тадбирлари Пешку туманида амалга оширилмоқда 

16.10.2024 117
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


“Инсон қадри учун” шиори доирасидаги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар туманларда давом этмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори т.ф.н.М.Ражабов бошчилигидаги РШТЁИМ Бухоро филиалининг 31 нафар турли соҳа мутахассислардан ташкил топган ишчи гуруҳ навбатдаги тиббий кўрик ва амалий-услубий ёрдам акцияларини Пешку туманида амалга оширишга киришдилар.  
Мутахассислар гуруҳи томонидан Пешку туманининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Филиалдан эндохирург, қон-томир хирурги, гинеколог, травматолог, нейрохирург, болалар хирурги, болалар реаниматологи, УТТ врачи, эндоскопист, кардиореаниматолог, анестезиолог-реаниматолог, невролог, кардиолог, терапевт, педиатр, токсиколог ва операцион бригада тўлиқ стерил тиббий асбоб-анжомлар тўплами ҳамда мутахассислар билан ташриф буюришган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали билан узвийлик ва ўзаро алоқа олиб бориш, туман мутахассисларини тажриба орттиришига кўмаклашиш, беморларга тиббий ёрдам стандартларига мувофиқ маслаҳат ва диагностика, даволашни амалга ошириш борасидаги ишлар кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, марказ тўғрисида тушунтиришлар берилиб, мутахассисларнинг тажриба орттиришига кўмаклашиш орқали амалий-услубий ёрдам кўрсатилиши ҳам таъминланади.
Пешку туманида РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан ташрифнинг биринчи кунида 261 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилдилар. Шулардан 78 нафарида турли йўналишдаги касалликлар, жумладан: 70 фоизидан ортиғида терапевтик, 20 фоизида хирургик соҳадаги ва 7 фоизида гинекологик ҳамда 3 фоизига яқин болаларда педиатрик касалликлар мавжудлиги аниқланди.

Шунингдек туман тиббиёт бирлашмаси ва кўп тармоқли поликлиника билан аниқланган беморлар рўйхати шакллантирилиб, туман, вилоят миқёсидаги даволаш муассасаларида уларни соғломлаштириш режалари тузилди. Бу орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳолининг тиббий хизмат билан қамраб олиш, турли юқумли касалликлар хавф омилларини вақтли аниқлашга имкон яратиш, аҳолининг тор мутахассислар ва бирламчи бўғини орасида самарали интеграция механизмларини жорий қилиш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва тиббиёт муассасаларига бўлган ишончини ортиши ҳамда беморларнинг тиббий маданиятининг ошишига эришилиши мақсад қилиб қўйилган.  


Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида аниқланган 4 нафар беморларда  юқори технологик кам инвазив операциялар бажарилди. Операциялар “Маҳорат дарслари” доирасида амалга оширилди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар Пешку туманида давом этади.

Шерзод Камалов 16.10.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?