Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РШТЁИМ Бухоро филиалида илмий изланишлар йўлида муваффақиятга эришган шифокорларга дипломлар топширилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РШТЁИМ Бухоро филиалида илмий изланишлар йўлида муваффақиятга эришган шифокорларга дипломлар топширилди
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илмий изланишлар йўлида муваффақиятга эришган шифокорларга дипломлар топширилди

24.09.2024 221
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


 
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўлим мудирлари, врач ординаторлари томонидан ҳам тиббиёт илм фани йўлида кенг қамровли илмий изланишлар олиб борилаётганлиги қувонарли ҳолдир. Марказнинг кўплаб мутахассис врачлари тиббиёт соҳасининг турли мавзуларида илмий изланишлар билан шуғулланишмоқда. Бутунжаҳон ва мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган илмий конгресслар, конференцияларда ўз мақолалари, тезислари билан иштирок этмоқдалар. Ушбу иштирокчиларнинг кўпчилигини талабчан ва изланувчан ёшлар ташкил қилади. Марказда яратиб берилган қулай имконият ва шароитлар туфайли кейинги йилларда илмий ишлар билан шуғулланишга талаб ва қизиқиш кучайиб бормоқда. Раҳбарият томонидан изланувчи мутахассислар қўллаб-қувватланмоқда.


РШТЁИМ Бухоро филиалининг бир гуруҳ иқтидорли мутахассис врачлари илмий изланишлар самараси ўлароқ ютуқларга эришгаликларини алоҳида эътироф этиш жоиз. 
Нейрохирургия бўлими врачи, тиббиёт фанлари номзоди Мурод Мўминов 2008 йилдан буён РШТЁИМ Бухоро филиалида ишлаб келмоқда. Профессор Г.М.Кариев раҳбарлигида 14.00.28-нейрохирургия ихтисослиги бўйича “Ўткир транзитор гидроцефалия билан оғриган беморларни даволашнинг клиник-диагностик жиҳатлари ва тактикаси” мавзусида докторлик (Dsc) диссертациясини 2024 йил 21 июн куни мувоффақиятли ҳимоя қилди. 


Болалар реанимацияси бўлими бошлиғи Суннат Баратов профессор Ш.И.Наврўзова раҳбарлигида 14.00.36-аллергология ва иммунология ихтисослиги бўйича “COVID-19 билан инфицирланган оналардан туғилган чақалоқларда критик вазият истиқболида цитокиндиагностикаси” мавзусида 2024 йил 9 июлда фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоясини мувоффақиятли амалга оширди.
Қабулхона бўлими врачи терапевт Нодирбек Ражабов, илмий раҳбар тиббиёт фанлари доктори Н.Ш.Ахмедова раҳбарлигида 14.00.05- “Сурункали буйрак касаллиги бўлган микроэлементар статус бузилиши эрта ташхисотининг клиник-лаборатор жиҳатлари ва уни коррекциялаш усуллари” мавзусида илмий изланиб, 2024 йил 5 май куни илмий ишини мувоффақиятли ҳимоя қилиш орқали фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эришди.
Қабулхона бўлими врачи, уролог Иззат Ҳамроев тиббиёт фанлари доктори, профессор Шухрат Тешаев раҳбарлигида 14.00.02-морфология ихтисослиги йўналишида мустақил илмий изланишлар олиб бориб, тиббиёт бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини 2024 йил 17 июл куни мувоффақиятли ҳимоя қилди. 
Бугунги ўтказилган йиғилишда ёш олим ходимларнинг эришган илм-фан йўлидаги ютуқлари тўғрисида уларнинг меҳнатига муносиб баҳо берилиб, уларга илмий даража дипломи топширилди.

Шерзод Камалов 24.09.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?