Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Бухоро

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

19.09.2024 109
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг



Бугун, 19 сентябрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 102-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят бошқармалари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, сиёсий партиялар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, жамоат ташкилотлари, вилоят ҳокимлиги бўлинмалари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, ҳудудий студиялардан ҳам тегишли масъуллар видеоконфренцалоқа орқали сессия ишини кузатиб боришди.
Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошқариб борди.
Сессияда дастлаб хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифалар тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари Феруза Ибрагимованинг ҳисоботи эшитилди. 
Кун тартибидаги навбатдаги масала — Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2024 йил 17 июль куни ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида солиқ органларига юклатилган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг мурожаатномаси ҳақида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Дилшод Юлдашевнинг ҳисоботи тингланди. Шунингдек, Бухоро шаҳрининг экологик мастер режасини тасдиқлаш тўғрисида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги масъул ходими Халилулло Шеримбетов ахборот берди.
Сессияда шунингдек, вилоятда транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Фахриддин Ражабов,  Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига қўшиш таклифи тўғрисида Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси Абира Хусейновалар ахборот берди.  
Сессияда қолаверса,  вилоят ҳокими Ботир Зарипов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил  31 май – 1 июнь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда ўтказилган йиғилиш баёни билан белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида депутатларга ахборот берди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бу борада депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди. 
Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шерзод Камалов 19.09.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 192

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?