Айтилишича, қоидабузарликларни аниқлаб, жарима ёзиш бўйича ходимларга мажбурий «план» қўйилаяпти. Жарималар ҳисобидан устамалар бериш тизими ҳам ўзгаргани таъкидланган. Ҳолатга изоҳ берган вазирлик расмийлари эски тизимдан воз кечилиб, маъмурий баённома тузиш бўйича ходимларга мажбурият белгилаш амалиёти бекор бўлганини таъкидлади.
“План” қўйиш тизими жарима қўллайдиган деярли барча идорада жорий этилган, тушум назорат қилиб борилади.Жарима майдончасига жойлаштириш топшириғи эса ўша раҳбарларнинг “Штраф плошадка” эгалари билан жиноий алоқалари бор (йўқ)лигини текширишни тақозо қилади.