Бугунги кунда инсонлар орасида бел огриқлари оммалашиб бормоқда. Бу каби бел огриқлари ҳаттоки ёшлар орасида ҳам коплаб учрамоқда. Шифокорларнинг оғир кўтармаслик, организмни ҳаддан зиёд зўриқтирмаслик ёки кескин ва қалтис жисмоний ҳаракатлар қилмаслик каби маслаҳатларига ҳаммамиз ҳам амал қилавермаймиз. Соғлиғимизга беэътиборлигимиз оқибатида эса жиддий муаммоларга дуч келишимиз эҳтимоли ошади. Умуртқалараро диск чурраси ёки халқ тилида «грижа» касаллигининг вужудга келиши ҳам ана шундай муаммолардан биридир.
Диск чурралари ёки диск сиқилишлари деб ҳам аталади, оғриқли ва инсонни заифлаштирувчи касалликлардандир. Унинг келиб чиқиши аъзоларнинг кам ҳаракатлигига ва нозиклашувига сабаб бўлади, баъзи ҳолларда у оғриқсиз кечади, чунки диск ҳеч қандай нерв толасини сиқиб қўймаслиги ҳам мумкин.
Диск чурраси ёхуд грижа белгилари.
Баъзи ҳолларда касаллик симптомларсиз кечади. Касалликнинг белгиларга қуйидагилар киради:
Сезувчанлик камайиши. Нерв толаларининг сиқилиши натижасида, тананинг тегишли қисмларида сезувчаликнинг пасайиши кузатилади.
Мускуллардаги заифлик. Нерв толаларининг сиқилиши ҳисобига кўп вақт юрилганда мускулларда заифлик сезилиши мумкин.
Оғриқ. Белда, елкаларда ва қўлларда. Бел диск чурраларида думба соҳасида, соннинг орқасида ва оёқларда оғриқ сезилади. Агар муаммо бўйин умуртқаларида бўлса оғриқ елка ва қўлларда бўлади. Тез ҳаракат қилинганда, аксирганда оғриқ ўткир санчувчи бўлади.
Умуртқа грижасини даволаш.
Бухоро Ҳимчан клиникаси ҳозирги кунда Жанубий Кореялик олий тоифалик мутахассислар билан ҳамкорликда, замонавий даволаш усулларини тадбиқ этиб келмоқда. Клиникада ҳар ой давомида мунтазам Жанубий Кореялик шифокорлар ташрифи амалга оширилмоқда. Ташриф давомида диск чурраси билан огриган беморларни корикдан отказиш, чуррани жарроҳлик амалиёти ҳамда кичик муолажа ёрдамида бартараф этиш, бундан ташқари тиббий блокалар ёрдамида диск чурраларига тасир отказиш усуллари қолланилади.
Операциялар маҳаллий оғриқсизлантириш ёки фақат белдан пастки қисмни оғриқсизлантириш (спираль анестезия) орқали қилинади. Базан эса эндотрахиал наркоз (ухлатиб қўйиш) бериш усулидан фойдаланилади. Бу усул беморга операциядан кейин тезроқ ўзига келиб, тезроқ активлаштириш имконини беради. Оз навбатида энг хавфсиз наркоз деб шу усулни танлагандир.
Шу пайтгача очиқ усулда операция қилиш амалиёти қўлланган бўлса, эндиликда эндоскопик усулда операция қилиш амалиёти кириб келди. Ҳар иккала усул ҳам бемордаги чуррани олиб ташлашга қаратилган. Фақат операция жараёнида олинадиган жароҳатда фарқ бўлади.
Баъзи ҳолатларда диск чурраси безовта қилганда машқлар орқали ҳам даволамоқчи бўлишади. Аммо оғриқ пайтида машқ қилиш умуман тавсия қилинмайди. Бу оғриқни кучайтириб юборади.
Шунинг учун ҳам огриқларга чидаб турмасдан ҳозироқ шифокор коригига ёзилишни унутманг!
+99894 246 01 90 +99878 770 08 30
📌Манзил: Бухоро шаҳар, М.Иқбол кочаси 1А уй
Сайт: www.himchan.uz