Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РШТЁИМ’нинг навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўриги ва амалий ёрдам тадбирлари Ромитанда амалга оширилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РШТЁИМ’нинг навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўриги ва амалий ёрдам тадбирлари Ромитанда амалга оширилмоқда
Бухоро

РШТЁИМ’нинг навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўриги ва амалий ёрдам тадбирлари Ромитанда амалга оширилмоқда

12.07.2024 146
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

“Инсон қадри учун” шиори доирасидаги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар туманларда давом этмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори М.М.Ражабов бошчилигидаги РШТЁИМ Бухоро филиалининг 32 нафардан иборат бир гуруҳ турли соҳалар мутахассислари навбатдаги тиббий кўрик ва амалий-услубий ёрдам акцияларини Ромитан туманида амалга оширишга киришдилар.


Мутахассислар гуруҳи томонидан Ромитан туманининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Шунингдек, гуруҳ аъзолари Ромитан туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Ушбу марказ Пешку, Ромитан ва Бухоро  туманлари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланиб ташкил қилинган.


Гуруҳ мутахассислари мазкур марказ фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5198-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5198-сон қарори ижроси бўйича тиббий техника ва тиббий буюмлар билан жиҳозлаш стандартлари, даволанаётган беморлар ва уларнинг касаллик тарихлари, аҳолига сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматни ташкил этиш ҳамда марказни мутахассислар билан таъминлаш ишлари билан танишилди.
Филиалдан эндохирург, қон-томир хирурги, гинеколог, травматолог, нейрохирург, болалар хирурги, болалар реаниматологи, УТТ врачи, эндоскопист, кардиореаниматолог, анестезиолог-реаниматолог, невролог, кардиолог, терапевт, педиатр, токсиколог ва операцион бригада тўлиқ стерил тиббий асбоб-анжомлар тўплами ҳамда мутахассислар билан ташриф буюришган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали билан узвийлик ва ўзаро алоқа олиб бориш, туман мутахассисларини тажриба орттиришига кўмаклашиш, беморларга тиббий ёрдам стандартларига мувофиқ маслаҳат ва диагностика, даволашни амалга ошириш борасидаги ишлар кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, марказ тўғрисида тушунтиришлар берилиб, мутахассисларнинг тажриба орттиришига кўмаклашиш орқали амалий-услубий ёрдам кўрсатилиши ҳам таъминланади.
Ромитан туманида РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан 458 нафар “Д” назоратда бўлган фуқаролар, шулардан 301 нафари 1- ва 2-гуруҳ ногиронлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилдилар. Тиббий кўрик натижасида уларда 614 турдаги касалликлар аниқланди.

Шерзод Камалов 12.07.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 42

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 20

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 491

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?