Газ балонлар портлаши натижасида ўлаётган одамлар сони кўпаётганидан ташвишланиб, бир фуқаро pm.gov.uz сайти орқали мурожаат қилиб, мурожаатини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Сенат, Вазирлар Маҳкамаси, Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлигига юборишни сўраган.
Мурожаатни қабул қилган Президент Администрацияси (Республика Халқ қабулхонаси) эса мурожаатни Ўзэнергоинспекцияга юборади, инспекция эса ўз навбатида мурожаатни нефтбаза ва бошқа инспекцияга тепади, шу билан мурожаат назоратдан ечилган.
Мурожаат мазмуни қаёқдаю, берилган жавоб мазмуни қаёқда?
Мурожаатни қаерга юбориш сўралгану, ҳурматли қабулхона ходимлари қаерга йўналтирган?
Э, масьуллар, қаерга қараяпсизлар? Бир фуқаро ўз вакилларига мурожаат қилмоқчи бўлсаю, шу ҳуқуқидан ҳам чекласанглар!
Ахир, яп-янги ва шонли Конституциямизнинг 40-моддасида “Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт” дейилганку!