Дунёда ҳар бир миллат ва халқнинг ўзлигини англаши ва асраши, шаънини улуғлашида қадриятларнинг ўрни беқиёс. Шу муносабат билан Бухоро давлат университети ташаббуси билан “Абдурауф Фитрат” боғида анаънавий равишда ўтказилиб келинаётган “Миллий қадриятлар сайли”нинг навбатдаги дастури бўлиб ўтди.
Тадбирни БухДУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори А.Амонов очиб берди. Тадбирга ташриф буюрган Республика маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими бошлиғи Марҳабо Пардаева, Гендер тенглик бўйича вилоят комиссияси раиси, Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Зулфия Туева, “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Махсуд Мухаммедов, БухДУ Ўқув ишлари бўйича проректори Рустам Жумаев, БухДУ Филология факултети профессори Назора Бековалар ҳам ўз нутқлари билан иштирок этишди.
Тадбир меҳмонларини кутиб олиш қисмида Саънатшунослик ва Хорижий тиллар факултети талабаларининг миллий либосдаги йигит-қизлари кутиб олди ва уларга доира садолари жўр бўлди. Шунингдек, йўлак давомида талабаларнинг ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди.
Минглаб йиллар давомида шаклланган бой маънавий хазинамиз биз учун маънавий қадрият, ҳалоллик, поклик, ишончлилик эса иқтисодий қадриятлар ҳисобланади.
Ушбу анъаналаримизни янада мутаҳкамлаш мақсадида Санъатшунослик факултети томонидан миллий қадриятларимизни тараннум этиш мақсадида бухорча куй-қўшиқлар (доирачилар чиқиши, мавриги, шашмақом ва ҳ.к.) асносида маданий-маърифий дастур бўлиб ўтди.
Дастур давомида Ёшларни маънавий юксалишига кўмаклашиш департаменти ташаббуси билан Хорижий тиллар ҳамда Санъатшунослик факултети талаба-қизлари томонидан миллий либослар кўргазмасини ташкил этилди.
Айтиб ўтганимиздек, дунёда ҳар бир миллат ва халқнинг ўзлигини англаши ва асраши, шаънини улуғлашида қадриятларнинг ўрни беқиёс.
Ушбу анъаналарни асраб авайлаш ва келажак авлодга етказиш мақсадида Филология факултети томонидан миллий қадриятларни акс эттирувчи “Дўппи тикиш”, “Айтишув” каби фолклор чиқишлар намойиш этилди. Миллий қадриятлар ўтмишни бугун билан боғлаб, келажакка дадил қадам қўйишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Шу муносабат билан Физика-математика факултети томонидан “Беш тош”, “Чорпўчоқ” каби миллий ўйинлари ташкил этилиб, азалий қадриятларимиз кенг тарғиб этилди.
Жамиятдаги тинчлик, барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик бевосита қадриятлар билан боғлиқ. Қадриятларни белгилаш ва тарғиб қилиш мақсадида Ахборот технологиялари факултети томонидан саҳналаштирилган “Саллабандон” маросими ҳам сай-ҳаракатларнинг самарасидир.
Биз ҳам тарихимиз, яшаш тарзимиз, маънавиятимиз, маданиятимиз билан узвий боғлиқ боълган қадриятларга эгамиз. Унга мисол сифатида Тарих ва юридик факултети томонидан саҳналаштирилган “Бешик боғлаш” маросими шулар жумласидандир.
Миллий фадриятларимизнинг энг муҳимларини белгилаб олиш ва тарғиб этиш мақсадида Агрономия ва биотехнология факултети томонидан саҳналаштирилган “Келин салом” маросими намойиш этилди.
Ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, бандлигини таъминлаш, уларни ИТ, хорижий тил, замонавий касбларга оъқитиш, спортга жалб қилиш, хориждаги ёшлар билан ишлаш, миллий ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш Янги Оъзбекистонни барпо этишнинг муҳим шартидир. Унга мисол сифатида Спорт фаолияти ва педагогика факултети томонидан ташкиллаштиилган милий ўйинларимиз (кураш, ланка, арқон тортиш, шашка, шахмат, стол тенниси, спортчи ёшларнинг чиқишлари ва ҳ.к.) шулар жумласидандир.
Хулоса қилиб айтганда, бугун биз асосий қадриятларимизни белгилашда минглаб йиллик тарихимиз, ҳаёт тарзимиз, урф-одат ва анъаналаримизга таяниб келмоқдамиз. Жумладан, Табиий фанлар факултети томонидан саҳналаштирилган “Оқ теракми, коък терак” оъйини бунга мисол боълади.
Миллий қадриятлар табиатига коъра, тор доирада тоъхтаб қолмайди, балки равнақ топиб, турмуш жараёнида янгиланиб, бошқа халқлар қадриятларининг ютуқлари билан бойиб боради. Бунга мисол тариқасида Иқтисодиёт ва туризм факултети томонидан саҳналаштирилган “Чимилдиқ” маросими шулар жумласидандир.
Жамиятда миллий қадриятларимизнинг мустаҳкамланишида хотин-қизларнинг оърни беқиёсдир. Жумладан, “Усма қоъйиш“, “Ҳина қоъйиш”, “Сочни майда оъриш” каби жараёнларни саҳна коъринишлари орқали намойиш этган университет Хотин-қизлар кенгаши аъзолари ташаббуси алоҳига эътиборга лойиқ.
Миллий қадриятлар ўтмишни бугун билан боғлаб, келажакка дадил қадам қўйишнинг муҳим омили эканлигини инобатга олган ҳолда, ёшларнинг қалби ва онгида миллий қадриятларни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Заковат” интеллектуал оъйини оътказилди.
Ушбу танлов орқали ёшларнинг миллий қадриятларимизга боълган муносабатлари ва қадриятларни билишлари синовдан оътказилди. Ўтказилган танловда блим дарпажаси билан юқори натижаларга эришган жамоалар университет раҳбариятининг фахрий ёрлиқлари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг совғалари билан тақдирландилар.