Бухоро туман ҳокими Анваржон Очилов туман ҳокимлиги биносида турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар билан учрашув ўтказди.
Туман ҳокими тадбиркорлар билан суҳбатлашиш жараёнида амалдаги қонунчилик доирасида уларнинг саъй-ҳаракатларини тўлалигича қўллаб-қувватлашини, ҳар қандай муаммо бўлса ҳудудлар бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳал қилишга тайёр эканлигини, тадбиркорларга кўмакчи эканлигини яна бир бор таъкидлади.