Самарқандда усталар «котлован» қазиётганда қўшнининг уйи қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Қулаган уй эгаси ИИБга мурожаат қилди.
Манбага кўра, 2024 йил 15 май куни фуқаро М.Ҳ. Пастдарғом туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда туманнинг «Самарқанд» маҳалласида уйи билан бир девор қўшниси Т.Б. ҳовлисида дўкон қуриш учун (чуқур) котлован қазилганлигини маълум қилган. Ўзи ва МФЙ раиси қурувчиларга котлован қазишни тўхтатишини, акс ҳолда уйи қулаб тушушини бир неча бор айтиб келишига қарамасдан, котлован ковлашни давом эттирган.
Оқибатда 2024 йил 14 май куни соат 19:45 ларда ҳонадони қулаб тушиб, унга 300.000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганлигини айтган. Қўшниси, фуқаро Т.Б.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.